Қозоғистон ИИВ Остонадаги митингда 300 киши иштирок этганини маълум қилди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг инаугурацияси куни Остона шаҳрида рухсат этилмаган митинг бўлиб ўтди. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, унда 300 киши иштирок этган.

Фото:Tengrinews
Қозоғистон ИИВ хабарига кўра, Остонадаги тунги клублардан бирида ёшлар учун оммавий маданий тадбир ташкил этилганидан кейин митинг бошланиб кетган. Тадбир ташкилотчиси ишбилармон бўлган.
«Оммавий-маданий тадбирда 300 нафар ёшлар иштирок этди. Ташкилотчи тадбир чоғида йиғилганларга атайлаб ёлғон маълумот етказиб, шахсий ноқонуний мақсадига эришиш учун ноқонуний намойишга чақирган. Бу билан тинч намойиш ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузган», дейилади Қозоғистон ИИВ хабарида.
Полиция намойишчиларнинг бир қисми ушланганини айтмоқда.
«Иштирокчилар полициянинг ноқонуний ҳаракатни тўхтатиш ҳақидаги талабига ҳеч қандай муносабат билдирмади. Ташкилотчи овоз кучайтиргич ёрдамида одамларни гижгижлаб, қонун ва тартибни бузишда давом этди. Шаҳар аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИВ ходимлари ноқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйиш чораларини кўришга мажбур бўлди. Шу билан бирга, ноқонуний намойиш иштирокчилари ИИВ ходимларига жисмоний қаршилик кўрсатди. Ҳозирда айбдорлар аниқланди ва полицияга олиб кетилди. Уларнинг ҳаракатларига белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади», дейилади хабарда.
Ҳибсга олинганлар акс этган видеоларни тарқатган Orda.kz порталига кўра, намойишчилар тадбиркор Марат Абиевнинг «Келажак меъморлари» лойиҳаси издошлари бўлган.
Тадбиркор Марат Абиев ўзини қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан шуғулланувчи «TDFA фонди асосчиси» деб атайди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, унинг жамғармаси Қозоғистонни «дунё миқёсидаги очарчилик таҳдидидан» қутқаради. Унинг корхонаси хориждан уруғ келтириб, Қозоғистонда етиштиради.
2022 йил май ойида тадбиркор Марат Абиевнинг вилоятлардаги юзлаб тарафдорлари «концертда қатнашиш» учун Остонага автобусларда етиб боришга ҳаракат қилишган, бироқ Қозоғистон полицияси автобусларни орқага қайтарган эди.
Остона шаҳри маъмуриятининг таъкидлашича, «Концерт ўтказиш рад этилгани ҳақида расмий хабар берилганига қарамай, Марат Абиев одамларни алдаш йўли билан концертга таклиф қилишда давом этган ва шу орқали одамларни чалғитган».
Кейинчалик, Марат Абиев ўз тарафдорлари қонунни бузмоқчи эмаслигини ва сиёсат билан шуғулланмоқчи эмаслигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Экстремизмни молиялаштириш Жиноят кодексига киритилади
Ўзбекистон | 15:39
-
Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди
Ўзбекистон | 15:30
-
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести
Жаҳон | 15:27
-
Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларациялаш бўйича қонун лойиҳаси май ойида тайёр бўлиши керак
Ўзбекистон | 15:26
Мавзуга оид

20:59 / 27.04.2025
Қозоғистон ҳукумати 9 май куни тантанали юришлар ўтказишни тақиқлади

21:22 / 25.04.2025
Қозоғистон суперкомпютер яратишга 40-50 млн доллар сарфлайди

08:43 / 25.04.2025
Қозоғистонда Россия билан урушга тайёргарлик кўрилаётгани рад этилди

07:55 / 23.04.2025