Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россияни четлаб ўтган ҳолда нефтини экспорт қилмоқчи
Фото: Ведомости
Қўшма Штатлар Қозоғистон ҳукумати билан Россияни четлаб ўтган ҳолда мамлакатдан нефт экспортини йўлга қўйиш учун фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Қозоғистондаги элчиси Дэниел Розенблум хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, музокараларда Қозоғистондаги энг йирик Тенгиз конида нефт қазиб олувчи Америка компаниялари ва бошқа давлатлардан ҳамкорлар иштирок этмоқда.
Сентябр ойидан бошлаб, «Казмунайгаз» давлат компанияси Боку-Тбилиси-Жайҳон қувури ёрдамида Грузия ва Озарбойжон орқали нефтни экспорт қилишни бошлади. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев июл ойида Россия ҳар йили ўн миллион тонна хомашё жўнатиладиган Новороссийск порти орқали нефт ташишни тўхтатганидан кейин, нефт экспорти учун муқобил каналларни топиш зарурлигини эълон қилган эди.
Нефт ортидан Қозоғистон яна бир йирик экспорт маҳсулоти бўлган уранни ҳам Россия портларини четлаб ўтган ҳолда экспорт қилмоқчи.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
21:36 / 08.05.2026