Ўзбекистон | 11:22 / 27.11.2022
10443
3 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways туман сабабли рейсларни кечиктирмоқда

Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа шаҳарларга режалаштирилган рейслар кечиктирилди.

Фото: Kun.uz

26 ноябр куни Тошкентда туманли об-ҳаво ҳукм сураётгани сабабли Uzbekistan Airways режалаштирган бир қатор рейслар кечиктирилди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни Тошкент халқаро аэропортининг ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways’нинг HY-051 Тошкент–Урганч, HY-011 Тошкент–Нукус, HY-603 Тошкент–Москва, HY-271 Тошкент–Истанбул, HY-779 Тошкент–Бишкек, HY-333 Тошкент–Дубай, HY-5311 Тошкент–Жидда, HY-231 Тошкент–Франкфурт, HY-031 Нукус–Мўйноқ рейслари мажбурий кечиктирилди.

HY-081 Тошкент–Фарғона, HY-9685 Тошкент–Сочи, HY-341 Тошкент–Шарм аш-Шайх ва HY-717 Тошкент–Душанбе ўз йўналиши бўйича жўнаб кетган. HY-052 Урганч–Тошкент, HY-012 Нукус–Тошкент, HY-718 Душанбе–Тошкент, HY-604 Москва–Тошкент, HY-272 Истанбул–Тошкент, HY-780 Бишкек–Тошкент, HY-334 Дубай–Тошкент, HY-342 Шарм-аш-Шайх–Тошкент, HY-5312 Жидда–Тошкент, HY-232 Франкфурт–Тошкент, HY-032 Мўйноқ–Нукус кечикиш билан амалга оширилиши маълум қилинган.

Бундан ташқари, режалаштирилган HY-048/HY-047 Самарқанд–Наманган–Самарқанд ва HY-275/HY-276 Самарқанд–Истанбул–Самарқанд қатновлари ҳам кечикиб амалга оширилади.

27 ноябр авиакомпания матбуот хизмати кечиктирилган рейслар бўйича қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, 27 ноябр куни Фарғона ва Наманган халқаро аэропортларида об-ҳаво шароити ҳали ҳам ноқулайлиги (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) туфайли HY-093 Тошкент–Наманган, HY-9801 Наманган–Перм, HY-081 Тошкент–Фарғона, HY-339 Фарғона–Дубай қатновлари мажбурий кечиктирилмоқда.

Техник сабабларга кўра HY-271 Тошкент–Истанбул рейси тез орада ўз йўналиши бўйича жўнаб кетади. HY-272 Истанбул–Тошкент рейси ҳам кечикиш билан амалга оширилади.

HY-9802 Перм–Наманган, HY-340 Дубай–Фарғона ва HY-082 Фарғона–Тошкент рейслари ҳам кечикиб амалга оширилади.

Uzbekistan Airways авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб, келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид