Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways борткузатувчилар учун янги либос намуналарини тақдим этди
Хизмат либосини янгилаш тўғрисидаги қарор авиакомпаниянинг брендни мустаҳкамлаш ва замонавий халқаро сервис стандартларига мослашишга қаратилган стратегик ривожланиш доирасида қабул қилингани таъкидланмоқда.
Фото: Uzbekistan Airways
Uzbekistan Airways авиакомпанияси борткузатувчилар учун янгиланган дизайн, ранг уйғунлиги ва кенгайтирилган тўпламга эга бўлган янги либосни босқичма-босқич жорий этишни бошлайди.
Хизмат либосини янгилаш тўғрисидаги қарор авиакомпаниянинг брендни мустаҳкамлаш ва замонавий халқаро сервис стандартларига мослашишга қаратилган стратегик ривожланиш доирасида қабул қилингани таъкидланмоқда.

Илк бор рамзий либос тўпламига трикотаж матосидан кардиган киритилди, устки кийим сифатида эса пальто ва иссиқ ёпинғич тақдим этилди. Бу эса куз-қиш мавсумида парвоз вазифаларини бажариш жараёнида қулайлик яратади, функционалликни оширади. Либослар ҳаракатчан иш талаблари, узоқ давом этувчи парвозлар ҳамда турли тана тузилишига эга ходимлар учун қулайлик яратишни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Борткузатувчилар ва борткузатувчи-бригадирларни визуал жиҳатдан фарқлашга алоҳида эътибор қаратилди. Форманинг асосий ранги – тўқ кўк бўлиб, бригадирларнинг жакет ва бош кийимлари тўқ қизил рангда бўлади. Бу қарор йўловчиларга ҳаво кемаси бортида экипаж етакчисини ажратиб олиш имконини бериши таъкидланмоқда.
Қайд қилинишича, авиакомпания кўлами, учувчилар ва борткузатувчилар сонининг кўплиги ҳамда авиақатновлар жадвалининг зичлигини ҳисобга олган ҳолда, янги либос парвозларни тўхтатмасдан, босқичма-босқич жорий этилади.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
17:58 / 21.01.2026