Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада электр таъминоти барқарорлашяпти
Украинанинг аксарият ҳудудларида электр таъминотидаги узилишлар учун барқарорлаштириш жадваллари мавжуд ва вазият ихтисослаштирилган хизматлар назоратида. Бу ҳақда мамлакат президенти Володимир Зеленский кечки мурожаатида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия армияси энергетика инфратузилмаси объектларига янги кенг кўламли ҳужумларни тайёрлаётгани сабабли, келаётган ҳафта «аввалги ҳафта каби қийин бўлиши мумкин».
«Биз буни аниқ биламиз. Уларда ҳали ракеталар бор экан, афсуски, тинчланишмайди», деб маълум қилди Зеленский.
Бундан олдин озод қилинган Херсонда электр энергиясини етказиб бериш қайта тикланганди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко маълум қилди.
«Ваъда берганимиздек - биз буни бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт ичида амалга оширдик. Биринчи навбатда шаҳарнинг муҳим инфратузилмасини, сўнгра дарҳол маиший истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаймиз», - деб ёзади у Telegram-каналида.
Тимошенко Давлат фавқулодда вазиятлар хизмати («ГСЧС»), полиция, электрчилар ва маҳаллий ҳокимият ходимларига бажарилган ишлар учун миннатдорчилик билдирди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026