Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Вагнер» Африка қамоқхоналаридан маҳбусларни ёллашни бошлади
Улар Мали ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга юборилиши мумкин.
«Путин ошпази» лақаби билан танилган Евгений Пригожинга тегишли бўлган «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси Марказий Африка Республикасидаги (МАР) қамоқхоналардан одамларни бошқа минтақалар, жумладан, Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун ёллашни бошлади. Бу ҳақда The Daily Beast ушбу мамлакатнинг юқори мартабали икки офицерига таяниб ёзмоқда.
Вагнерчилар ўнлаб исёнчиларни, шу жумладан аёллар ва болаларни ўлдириш ва зўрлашда айблаган маҳбусларни ёлламоқда. Уларнинг аксарияти фуқаролар уруши даврида қарийб ўн йил давомида МАР ҳудудининг катта қисмини назорат қилган, тинч аҳолига зўравонлик қилган ва уларни қўрқитган террорчилардир.
«Вагнер» октябр ойида маҳбусларни ёллашни бошлаган. «Ҳеч ким уларни тўхтата олмайди, чунки ҳукумат уларга хоҳлаганча ҳаракат қилиш ҳуқуқини берган», деди офицерлардан бири.
«Вагнерчилар Мали ва Украинада зудлик билан одамлар кераклигини айтишди. Ўйлайманки, биз ушлаб турган 20 дан ортиқ жиноятчи озод қилинди», деди иккинчи манба.
«Вагнер» шу йил ёзда Россия колонияларида маҳбусларни ёллашни бошлаган эди. Евгений Пригожин Россия колонияларидаги маҳбуслар билан шахсан учрашиб, Украинадаги жанговар ҳаракатларда 6 ой қатнашиб берса, озодликка чиқишини ваъда берган.
Пригожиннинг ўзи ҳам аввалроқ ўғрилик, фирибгарлик ва вояга етмаганларни жиноий фаолиятга жалб қилишда айбланиб судланган. Унинг ёлланма аскарлари хориждаги кўплаб операцияларда, асосан (Украинага бостириб киришда бўлгани каби) Россия Давлат разведка бошқармаси қўмондонлиги остида қатнашади. У «Путин ошпази» лақабини олган, чунки Кремлда зиёфатларни уюштирган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026