Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади
Еврокомиссия Brexit келишувига риоя этилиши, жумладан, парвозлар, савдо ва инвестициялар чекловлари устидан кўпроқ назоратга эга бўлади.

Фото: Getty Images
Европа Комиссияси (ЕК) Лондонга Brexit келишувларини бажариш учун босим ўтказиш бўйича кўпроқ чоралар қўллаш ҳуқуқига эга бўлади. Европа Кенгаши ва Европарламент бу ҳақда олдиндан келишиб олди, деб хабар қилди dpa агентлиги 30 ноябрь, чоршанба куни. Қўшма маслаҳатлашувларнинг якуний натижалари ҳали расман эълон қилингани йўқ.
Кўриб чиқилаётган чора-тадбирлар орасида Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ўртасидаги авиақатновларни тўхтатиш ёки чеклаш, шунингдек, ўзаро савдо ва сармоявий фаолиятни чеклаш ҳам бор. ЕК уларни «керак бўлганда» кўриладиган чораларнинг давомийлигини билдирадиган актлар билан киритиши мумкин.
Европа Кенгаши веб-сайтидаги эълонда, Буюк Британияни ЕИ билан келишувларига риоя қилишга ундаш учун киритилган чоралар «мутаносиб» ва «самарали» бўлиши кераклиги таъкидланган.
Буюк Британия 2020 йил январида Brexit тарафдорлари 2016 йилги референдумда ғалаба қозонганидан сўнг Европа Иттифоқини тарк этди. Ўша йилнинг 31 декабрида ўтиш даври тугади, бу даврда Лондон Европанинг ички бозорига кириш ҳуқуқини сақлаб қолди, лекин айни пайтда барча соҳаларда Европа Иттифоқи қоидаларига риоя қилишга мажбур бўлди.
2020 йилда ЕИ ва Буюк Британия Brexit'дан кейин янги савдо битимини тузишга келишиб олдилар. Бироқ жараённинг индивидуал тафсилотлари ҳамон томонлар ўртасида муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда. Хусусан, Лондон эришилган келишувларни бекор қилиш билан бир неча бор таҳдид қилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Канададаги парламент сайловларида либераллар ғалаба қозонди
Жаҳон | 10:13
-
Россияда меҳнат мигрантлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди
Жаҳон | 10:07
-
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 09:53
-
Германияда руслар ҳақидаги бестселлерлар муаллифи Александра Фрёлих ўлдирилди
Жаҳон | 09:51
Мавзуга оид

17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди

20:51 / 15.04.2025
ЕИ мигрантлар қайтариб юбориладиган еттита хавфсиз мамлакатни аниқлайди

21:07 / 28.03.2025
Еврокомиссия сунъий интеллект ва киберхавфсизликка 1,3 млрд евро ажратади

00:29 / 10.03.2025