10:14 / 01.12.2022
2718

Фуқаро авиациясида тиббий кўрик тўғрисидаги авиация қоидалари эълон қилинди 

Ўзбекистон фуқаро авиациясида тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида тиббий хулоса бериш тўғрисидаги авиация қоидалари эълон қилинди.

Авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ва давлат сертификациялаш тизими қисми ҳисобланади. Авиация қоидалари Ўзбекистон Ҳаво кодекси ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) стандартлари ва тавсияларига мувофиқ, Ўзбекистон фуқаро авиациясида тиббий хулоса бериш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон фуқаро авиациясида тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида тиббий хулоса бериш тўғрисидаги авиация қоидалари фуқаро авиацияси ўқув юртларига қабул қилинаётган номзодлар ва таълим олаётганлар (курсантлар)га ҳамда фуқаро авиацияси авиаходимларига нисбатан қўлланилади.

Тиббий хулоса олиш учун номзодлар соғлиги ҳолатига қўйилган мазкур талаблар парвозлар хавфсизлигини тиббий таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Ваколатли орган тиббий экспертлари ва тиббий учиш комиссияси аъзолари, тиббий кўрикдан ўтувчилар турли тоифалари соғлигига қўйилган талабларга кўра шахсларни тиббий кўрикдан ўтказади.

Қуйидагилар тиббий хулоса олиш учун тиббий кўрикдан ўтишлари шарт: учувчиликка, ҳаваскор учувчиликка, эркин аэростат учувчилигига, штурманликка, учувчи- планеристликка, бортинженерликка, бортмеханикликка, ҳаводаги ҳаракатни бошқарувчи диспетчерликка, борткузатувчиликка ўқиш учун фуқаро ва экспериментал авиацияси ўқув юртларига қабул қилинаётган номзодлар ва мазкур ўқув юртлари курсантлари, ҳаваскор учувчи (самолёт, дирижабль, вертолёт ёки кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси), тижорат авиацияси учувчиси (самолёт, дирижабль, вертолёт ёки кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси), кўпаъзоли экипаж учувчиси (самолёт), авиакомпания йўналишдаги учувчиси (самолёт, вертолёт ёки кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси), синовчи-учувчи, штурман, бортинженер, ҲҲБ диспетчери, бортмеханик, аэростат учувчиси, бортрадист, учувчи-планерист, борткузатувчи, юк ташувчи ҳаво кемаси бортоператори.

Тиббий хулоса амал қилиш муддати берилган кунидан бошланади ва тугаш санасини ўз ичига олади. Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) стандартлари ва тавсияларига мувофиқ тиббий хулосалар амал қилиш муддатлари қуйидагича белгиланади:

а) фуқаро авиацияси ўқув юртлари учувчи-курсанти, штурман-курсанти, бортинженер-курсанти, тижорат авиацияси учувчиси (самолёт, вертолёт, дирижабль, кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси), кўпаъзоли экипаж учувчиси (самолёт), авиакомпания йўналишдаги учувчиси (самолёт, вертолёт, кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси), штурман, бортинженер, синовчи – учувчи учун 12 ой;

б) ҲҲБ диспетчери ва фуқаро авиацияси ўқув юртлари ҲҲБ диспетчер-курсанти учун 48 ой;

в) ҳаваскор учувчи (самолёт, дирижабль, вертолёт, кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси), учувчи–планерист, эркин аэростат учувчиси ва фуқаро авиацияси ўқув юртлари ҳаваскор учувчи-курсанти, учувчи–планерист-курсанти, эркин аэростат учувчи-курсанти учун 60 ой;

г) бортмеханик, бортрадист, борткузатувчи, юк ташувчи ҳаво кемаси бортоператори ва фуқаро авиацияси ўқув юртлари бортмеханик-курсанти, бортрадист-курсанти, борткузатувчи-ўқувчиси учун – 36 ой;

д) бир учувчи бошқарувидаги самолётларда йўловчиларни ташиш бўйича тижорат учишларини бажарувчи 40 ёшдан ошган авиакомпания йўналишдаги учувчиси (самолёт, вертолёт, кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси) ва тижорат авиацияси учувчиси (самолёт, вертолёт, дирижабль, кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси) учун 6 ой;

е) тижорат ҳаво ташувларини бажаришда банд бўлган 60 ёшга тўлган авиакомпания йўналишдаги учувчиси (самолёт, вертолёт, кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси) ва тижорат авиацияси учувчиси (самолёт, вертолёт, дирижабль, кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси) ҳамда кўп аъзоли экипаж учувчиси (самолёт) учун 6 ой;

ж) 40 ёшдан ошган ҳаваскор учувчи (самолёт, дирижабль, вертолёт, кўтариш кучини ошириш системасига эга ҳаво кемаси), учувчи–планерист, эркин аэростат учувчиси ва ҲҲБ диспетчери учун 24 ой.      

Юқорида кўрсатилган тиббий хулоса муддатлари кўрикдан ўтувчи тиббий кўрикдан ўтган кунидаги ёшига асосланади.

Top