Ўзбекистон | 12:44 / 02.12.2022
12081
3 дақиқада ўқилади

Ҳақиқатда зарур бўлганларга ғамхўрлик кўрсатинг

Фото: ERIELL

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни санаси ERIELL Group компаниясига муҳтожларга кўмак кўрсатиш учун яна бир сабабга айланди. Бу гал хайрли ишларнинг манзили Тошкент шаҳридаги «Меҳрибонлик» ногиронларга ижтимоий кўмаклашиш жамияти бўлди.   

Фото: ERIELL

Жамиятнинг 75 нафар тарбияланувчиси акциянинг асосий қаҳрамонлари бўлиб, уларга озиқ-овқат тўпламлари топширилди. Бу ҳақиқатда зарур бўлганларга етарли даражада эътибор қаратиш имконияти мавжуд бўлган мулоқот вақтига айланди.

Фото: ERIELL

ERIELL Group вакилларини нафақат учрашув меҳмонларининг тарихи, балки улар дуч келган қийинчиликлар ҳам қизиқтирди. Мулоқот доирасида уларни нима билан қўллаб-қувватлаш мумкинлиги, жамиятнинг келгусида ривожланиши учун умуман олганда қандай ёрдам муҳимлиги тўғрисида сўз юритилди.

Фото: ERIELL
Фото: ERIELL

«Жамиятнинг ҳар бир аъзоси – ўзига хос хусусияти, истеъдоди, муаммо ва қийинчиликларига эга бўлган тенги йўқ шахсдир. Биз ҳар бир инсонга эътибор қаратишга, қўллаб-қувватлашга, оғир вазиятларда ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қиламиз. Бундай масалаларда ERIELL Group бизнинг эътибордан четда қолдирмайдиган дўстларимизга айланишга улгурди, бунинг учун биз улардан миннатдормиз», – дейди «Меҳрибонлик» ногиронларга ижтимоий кўмаклашиш жамияти директори Гулътакин Мамедова.  

Фото: ERIELL
Фото: ERIELL

3 декабрь ҳар йили Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланади. Бу сана Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 1992 йилда эълон қилинган. 

Фото: ERIELL

Ногиронлиги бор шахслар жамиятнинг бир қисми ҳисобланади ва уларга маълум қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам бериш уларнинг янада тўлақонли ҳаёт кечириш истагини қўллаб-қувватлаш демакдир. ERIELL Group компания раҳбарияти ва мамлакатнинг турли вилоятларидаги ходимларнинг ташаббуслари билан имкон қадар тез-тез хайрли ишлар иштирокчиси бўлишга ҳаракат қилади. "Бошқаларга байрам уюштирсангиз ўзингиз янада яхши бўласиз" шиори мазмунини компаниядагилар аллақачон англаб етган. Демак, хайрли ишларнинг рўйхати янада кўпаяверади.

ERIELL Group матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид