Мўғулистонда коррупция можароси ортидан норозилик намойишлари бошланди
Намойишчилар ҳукумат биносига бостириб киришди.
Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда намойишчилар ҳукумат биносига бостириб кирди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 12,9 миллиард долларлик кўмир ўғирлаганликда гумон қилинаётган амалдорлар билан боғлиқ можаро туфайли фуқаролар икки кундан бери кўчага чиқмоқда. Кенг кўламли намойишлар 4 декабр куни бошланган.
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Мўғулистондан экспорт қилинадиган кўмир миқдори Хитой олганидан фарқ қилади. Шу фонда норозилик намойишлари бошланган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Пекин коррупцияда айбланган ўз амалдорларини қатл қилган, шунингдек, Мўғулистон бош вазири Оюн-Эрдене Лувсаннамсрайнга коррупцияга алоқадор мўғул амалдорлари рўйхатини юборган.
Шундан сўнг фуқаролар кўчага чиқиб, «кўмир ўғрилари» номи ошкор қилинишини ва «ҳокимиятдаги коррупция фош этилишини» талаб қилишган.
5 декабр куни намойишчилар Сухэ-Батор майдонига (Улан-Батор маркази) тўпланган ва кечга яқин ҳукумат саройига бостириб киришга ҳаракат қилган. Шундан сўнг, полиция барчани тарқалишга чақирган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, намойишчилардан бири шаҳар арчасини ёқиб юборган, тартибсизликларда тўрт киши енгил тан жароҳати олган.
Намойишчилар бош вазир ва президент билан учрашишни талаб қилмоқда. Бош вазир буйруғи билан ишчи гуруҳ тузилиб, унинг вакили намойишчилар билан барча талабларни муҳокама қилмоқчи.
Ноябр ойида Asia Russia портали 2022 йилда Мўғулистондан кўмир экспорти 2021 йилга нисбатан 71 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди. Бу йил жами 24,3 миллион тонна кўмир қазиб олинган.
Мавзуга оид
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
12:00 / 11.12.2024
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
21:00 / 09.12.2024