Кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти сусайди. Коммунал вазирлик изоҳ берди
Газ босимининг пасайиб кетиши ва электрдаги узилишлар туфайли Тошкент, Хоразм ва Фарғонадаги қозонхоналарда газ босими пасайган. 3та қозонхона вақтинча ўчирилган. Пойтахтнинг 3та туманига иссиқлик етказиб берувчи қозонхоналарда ҳам аҳвол яхши эмас.
Коммунал вазирлик ҳудудларда электр таъминотида узилишлар ёки газ босимининг пастлиги кузатилаётгани учун иситиш тизимида ҳам босим пасайганини маълум қилди.
Расмий хабарга кўра, Тошкент, Хоразм ва Фарғона вилоятларида жойлашган 21 та қозонхонада газ босимининг меъёрида бўлмаганлиги боис истеъмолчилар белгиланган параметрлардан паст кўрсаткичда иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминланишига сабаб бўлмоқда. Газ босими меъёрида бўлмаганлиги туфайли 3 та қозонхонани вақтинча ўчиришга тўғри келган.
Вазирлик тизимидаги 495 қозонхонадан 492 таси мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Шунингдек,пойтахтда ҳам иссиқлик энергияси “Тошкент Иссиқлик маркази”, “Тошкент ИЕС” ва “Veolia Energy Tashkent” нинг маҳаллий қозонхоналарида табиий газдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилиши, Тошкентнинг Иссиқлик маркази-3, 5 ва 9-қозонхоналари фаолиятида ҳам юқоридаги ҳолат кузатилмоқда. Ушбу иссиқлик марказларидан Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Учтепа туманлари аҳолиси ва ижтимоий объектларига иссиқлик энергияси етказиб берилади.
“Газ босимининг етарли эмаслиги қозонхоналарнинг автоматик тарзда ўчишига сабаб бўлади. Албатта, бу ҳолатда иссиқлик таъминоти учун масъул ташкилотлар вазиятни яхшилаш учун ўзаро ҳамкорликда кучайтирилган режимда ишламоқда. Мутахассислар муаммоли ҳудудларни аниқлаш учун жойларга бориб, иссиқлик энергиясини қайта тақсимлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бормоқда”, – дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
20:03 / 22.11.2024
Газ қазиб олишнинг қисқариши 2 млрд кубга яқинлашди, нефт ва бензин ишлаб чиқариш ҳам камайиб боряпти
11:31 / 22.11.2024
Энергетика вазирлиги: Иссиқхоналарга газ етказиб бериш бўйича чекловлар йўқ
09:51 / 21.11.2024
Бухоронинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
08:59 / 21.11.2024