Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фронтдаги шифокорлар ва Мариуполдаги ҳаёт. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 291-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Одессада 10 декабр куни россияликлар дронлари ҳужумларидан кейин шикастланган энергетика объектлари ва сув таъминотини тиклаш ишлари олиб борилди. 11 декабр кунининг иккинчи ярмида област ҳарбий маъмурияти раҳбари Максим Марченко электрсиз қолган истеъмолчилар миқдори бир ярим миллион кишидан 300 минггача туширилгани ҳақида хабар қилган.
- Курск областида аҳоли «хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш» учун январ ойи охиригача мушаклар сотилиши ва учирилиши тақиқланди.
- Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Путин ҳамда Володимир Зеленскийга қўнғироқ қилди. У икки сиёсатчи билан ҳам «ғалла йўлаги»дан бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда товарлар ташишда ҳам фойдаланиш масаласини муҳокама қилган.
- Москвадаги автобуслардан фуқаролик эвазига РФ армиясида хизмат қилишга чорланган ўзбек, тожик ва қирғиз тилларидаги эълонлар олиб ташланди.
- Россия нашрлари ва телеграм-каналларида РФ қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов фронтдаги муваффақиятсизликлар учун ишдан олиниши тўғрисида маълумот тарқалди. РФ мудофаа вазирлиги эса Герасимов ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда давом этаётгани, «унинг истеъфоси учун сабаб йўқлиги»ни маълум қилди.
Қуйида 11 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбассдаги ҳарбий ҳоспиталдаги украин шифокорлари
РФ мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Россия қўшини Донбассда юриш қилишда давом этмоқда. Хусусан, Россия Лиман йўналишида Украина қуролли кучлари 65 кишини, Донецк йўналишида эса — 40 нафаргача ҳарбийсини йўқотганини маълум қилган. Шу билан бирга, Украина қуролли кучлари Бош штаби украин ҳарбийлари Россия ҳужумларини муваффақият билан қайтараётгани ҳақида маълумот берган. Фронт чизиғида украин ҳарбийларига Украинада 2014 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Биринчи кўнгилли мобил ҳоспитал ходимлари ёрдам кўрсатмоқда.
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
11 декабр куни Донецк шаҳри маркази ўққа тутилди. Зарбалардан бири натижасида Киев районидаги «Маяк» бозорида ва Ворошилов районидаги Университет кўчаси атрофидаги газ қувурида ёнғин чиққан. Шунингдек болалар шифохонаси биноси шикастланган. Жабрланувчилар ҳақида хабар берилмаган. «ДХР» ҳукумати ҳужумда Украина қуролли кучларини айбламоқда, Украина томони ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган. Денис Пушилин Донецк ўққа тутилиши муносабати билан рақиб артиллериясига қарши кураш кучайтирилгани ҳақида маълум қилган.
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Мариуполдаги кундалик турмуш
РФ қўшини «Азовстал» комбинатини эгаллаган 16 майга қадар Мариуполда ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаганди. Шаҳарнинг қонуний мэри Вадим Бойченконинг маълумотига кўра, шаҳарда муҳим инфратузилмаларнинг 90 фоиздан ортиғи шикастланган, 11 мингдан ортиқ уйлар вайрон бўлган, жанглар ва оккупация вақтида эса шаҳар аҳолисидан камида 22 минг киши қурбон бўлган. Қуйидаги суратларда Мариуполнинг бугунги кундаги ҳолати акс этади.
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
19:41 / 05.05.2026
Украина Чувашияга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
09:23 / 04.05.2026