Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда дипломатик кадрларни ротация қилиш тизими ўзгариши мумкин
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ТИВ бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Ташқи ишлар вазирлигига юкланган вазифалар ижроси жараёни танқидий таҳлил қилиниб, ТИВ фаолияти натижадорлигини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммолар ўрганилди.
Вазирлик тизими кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Персонални бошқариш механизмларини такомиллаштириш, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ходимлар малакасини ошириш, ёш мутахассисларни жалб этиш, “ТИВ Марказий аппарати – хориждаги дипломатик фаолият – академик фаолият” тамойили бўйича дипломатик кадрларни ротация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
16:35 / 25.05.2026
“Аввал ёпиқ давлат эдингиз, энди қизиқа бошлаяпмиз” – Нидерландия элчиси билан суҳбат
14:25 / 27.03.2026
Қуролланиш ёки дипломатия: тартибсиз дунёда давлатлар қандай яшаб қолиши мумкин?
18:59 / 04.03.2026
Туркия ва Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 34 йиллигини нишонламоқда
07:19 / 04.03.2026