Ўзбекистон | 12:51 / 13.12.2022
14630
1 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Таътил 14 кун давом этади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабр куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календар кун, яъни 2023 йил 10 январгача давом этади. 

III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

Бундан аввалроқ талабалар учун қишки таътил 26 декабрдан бошланиши хабар қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид