Қўқонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди
Хонадон эгаси газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан. Унинг укаси шифохонага ётқизилган.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
12 декабр куни соат 15:24 да Қўқон шаҳар ФВБнинг «101» қисқа рақамига келиб тушган хабарга кўра, Алишер Навоий мавзеси 101/13-уйда яшовчи 1991 йилда туғилган Д.Н. яшаш хонадонида газ чақнаши оқибатида вафот этган.
Олиб борилган ўрганиш давомида аниқланишича, фуқаро Д.Н. хонадонидаги газни текшириб кўриш мақсадида гугурт чаққан пайтда газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш (портлаш) содир бўлган.
Натижада Д.Н. ҳодиса жойида вафот этган. У билан бирга бўлган укаси фуқаро Б.Н. танасининг турли жойларидан куйиш жароҳати билан Қўқон шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбек қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди
Спорт | 02:11
-
НАТО Германиядан яна 40 минг ҳарбий хизматчи сўрамоқчи — Reuters
Жаҳон | 01:39
-
Британияда олти панжали мушук дунёга келди
Жаҳон | 00:19
-
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 00:17
Мавзуга оид

07:53 / 18.05.2025
"Кўчамиз даҳшатли тутун билан қопланди" - Қўқонда аммиак сизиб чиққан ҳудуддан репортаж

22:26 / 16.05.2025
Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди

12:02 / 11.05.2025
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди

12:03 / 04.04.2025