Тошкентда 1100 сўмга арзонлаган бензин учун турнақатор навбатлар кузатилди
13 декабрдан бошлаб Тошкентдаги “Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида АИ-80 бензини нархи 6800 сўмдан 5700 сўмга туширилди. Бунинг ортидан “заправка”ларда узундан-узоқ навбатлар кузатилди. Kun.uz ҳайдовчиларнинг нархлар арзонлашгани, навбатлар, энерготақчиллик пайтидаги бошқа муаммолар борасидаги фикрлари билан қизиқди.
Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетган пайтда аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида дастлаб пойтахтдаги, сўнгра бошқа ҳудудлардаги метан-шохобчалар фаолияти вақтинча тўхтатилганди. Бундан ташқари, баҳоргача давлат идораларига қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш тақиқланган, улар бензинга ўтказилиши маълум қилинганди.
Энергетика инқирози шароитида киритилган чекловлар таъсирини юмшатиш мақсадида АИ-80 бензини импорти ва реализацияси 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача акциз солиғидан озод қилинди. Шу билан бирга, нефть ва газ конденсати ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар қазиб олувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарувчиларга фақат биржа орқали сотилишига оид тартиб бекор қилинди.
Бунинг натижасида 13 декабр, сешанбадан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида АИ-80 бензини нархи 6800 сўмдан 5700 сўмга туширилди. Бензин арзонлашгани пойтахтдаги шохобчаларда турнақатор навбатларни юзага келтирди.
Kun.uz’га интервью берган ҳайдовчилар нархлар арзонлашганини олқишлаш баробарида фақатгина “Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида АИ-80 бензини 5700 сўмдан сотилаётгани, қолган “заправка”ларда нарх аввалги ҳолида қолаётгани, бу эса узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлишига олиб келаётганини айтишмоқда.
Интернетдаги хабарларга кўра, пойтахтдаги бошқа шохобчаларда АИ-80 маркали бензин 6500 сўмдан 7500 сўмгача сотилмоқда.
Аввалроқ Антимонопол қўмита бензин нархини асоссиз равишда ошираётган АЁҚШларга кескин чора кўрилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
07:30 / 04.11.2024
Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
07:40 / 30.10.2024
Тошкент шаҳридаги айрим АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
10:50 / 29.10.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
12:30 / 24.10.2024