Марокашга — олқишлар, Францияга — финал. Мбаппе Месси билан учрашади
Африкаликлар яна бир сенсация содир эта олишмади.

Фото: Matthias Hangst / Getty Images
ЖЧ-2022. Яримфинал, 14 декабр, «Ал Байт» стадиони
Франция — Марокаш 2:0
Голлар: Эрнандес (5), Коло-Муани (79).
Франция – Льорис, Кунде, Варан, Конате, Эрнандес, Тчуамени, Фофана, Жиру (Тюрам, 65), Гризманн, Дембеле (Коло-Муани, 79), Мбаппе.
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс (Амалла, 21; Эззалзули, 78), Ал Явмиқ, Дори, Мазрауи (Аттийят-алла, 46), Зиёш, Амрабат, Унаи, Ан-Носири (Ҳамдалла, 66), Буфал (Абуҳилол, 67).
Огоҳлантириш: Буфал (27).
Орзудан бир қадам
Францияни яримфиналда кутганлар кўпчилик эди, Марокашни эса — деярли ҳеч ким бу босқичга етиб келади деб ўйламаганди. Аммо соврин учун жами тўрт даъвогар қолганида, фаворит ва аутсайдер мақомлари йўққа чиқади. Сюрприз жамоа 1/8 финалда, омад келганда — кучли саккизликда бўлиши мумкин, аммо яримфиналда эмас.
Албатта, Марокашнинг бу жамоаси аллақачон ўз номини абадийлаштириб бўлди. Бу футболчилар африкаликлар орасида биринчи бўлиб чемпионат топ-4 лигига кирди, шу билан бирга ўз трансфер нархларини ошириб олишди. Яқин келажакда уларга ёғли шартномалар, узоқ истиқболда эса — ҳурмат ва фахрланиш туйғулари кафолатланган.
Ҳа, футболдаги бўлиши мумкин бўлган энг буюк ютуққа бир қадам қолганида футболчилар келажакни ўйлашмайди. Аммо марокашликларда бугуннинг ўзида жиддий муаммолар юзага келди: турли жароҳатлар туфайли асосий таркибнинг бирданига беш футболчиси — Мазрауи, Саисс, Агерд, Амрабат ва Зиёш ўйинга тушиши сўроқ остида қолди. Улардан исталган бирининг йўқлиги жамоа учун сезиларли даражада, чунки Марокаш жамоаси индивидуал томондан эмас, айнан бир бутунлик ва жамоавий ўйин яхши мувофиқлаштирилгани туфайли кучли ҳисобланади.
Африкаликларнинг янги тактикаси
Ўйнаши савол остида бўлганларнинг барчаси бошланғич таркиб эълон қилинганида сафда эди, улар укол билан ўйнашга тайёр бўлишган. Аммо ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотларидан кейин Агерд бошланғич таркибдан тушиб қолди, биринчи бўлим ўрталарида эса жамоа сардори Саисс алмаштирилди. Икки марказий ҳимоячи ҳам бутун турнир давомида марокашликлар мудофаасида феноменал даражада ўйин кўрсатишганди, лекин амалдаги жаҳон чемпионларига қарши ҳал қилувчи баҳсда ёрдам бера олмайдиган бўлишди.
Диде Дешам учун эса барчаси идеал даражада эди. Французлар ҳам асосий таркибнинг бир қатор футболчиларига таяна олмасди: Упамекано ва Рабио соғлиқ билан боғлиқ муаммолар туфайли заявкадан четда қолишди. Аммо кадрлар бўйича жиддий йўқотишларга қарамай европаликлар жамоаси захира ўриндиғи етарлича кенг.
Африка жамоаси бош мураббийи Валид Рикрокий буни жуда яхши англаган ҳолда «Учранглилар»га мослаб тактика тузди: Марокаш бу чемпионатда илк бор одатий 4-1-4-1 схемасидан воз кечди ва уч марказий ҳимоячи билан ўйинни бошлади. Агерднинг ўйин арафасида жароҳати ҳам режага таъсир кўрсатмади, аммо кейинги воқеалар ривожи барчасини ўзгартириб юборди.
Теонинг эрта урилган голи
Марокаш ва Францияга юқори прессинг ва стартдаги фаоллик хос эмас, шу туфайли кўпчилик бу ўйинда тезкор гол урилиши кутмаганди. Аммо прогноз оқланмади: 5-дақиқада Марокаш жарима майдонидаги тартибсизлик Тео Эрнандеснинг голига сабабчи бўлди. Барча Килиан Мбаппени қўриқлашга ҳаракат қилди, унинг зарбасидан кейин тўп чапда бўш қолган «Милан» ҳимоячисига келиб тушди ва у Буну дарвозасига гол урган илк рақиб футболчиси бўлди — бунгача марокашликлар фақат бир марта, автогол туфайли гол ўтказиб юборишганди.
🇫🇷 Theo Hernandez's acrobatic strike helped France fly into the #FIFAWorldCup final#LetItFly with @qatarairways pic.twitter.com/iaxMHGUa0X
— FIFA World Cup (@FIFAWorldCup) December 15, 2022
Араблар жамоаси учун бу энг ёмон сценарий эди. Улар бу чемпионатда бирор марта ҳисобда қувувчи мақомида бўлишмаган, бу ўйинда эса қарши ҳужумларни хуш кўрадиган жамоага қарши ўйинда шундай вазиятга тушишди. Қолаверса, биринчи бўлим ўрталарида африкаликлар жамоа сардори Саиссни ҳам йўқотишди.
Рикрокий стартдаги режани четга улоқтиришга мажбур бўлди — Саисснинг ўрнига ҳужумкор яримҳимоячи Амалла чиқди, Марокаш эса 5-4-1 схемасидан 4-3-3 кўринишида трансформация бўлди. Бундан ташқари, қизил-яшиллар биринчи рақам остида ҳаракатланишига тўғри келди. Ҳайратланарли статистика: 30-дақиқага келиб африкаликлар чоракфиналда Португалияга қарши бутун ўйин давомида берган паслари сонига тенг узатмаларни амалга ошириб бўлишди. Арабларнинг тўпга эгалик қилиш бўйича устунлиги 60 фоизгача етди, ҳолбуки бунга қадар Қатарда жамоа бу борада энг юқори кўрсаткичга Канада билан ўйинда эришганди - 41 фоиз.

Амалга ошмай қолган шедевр
Франция учун эса барчаси идеал кўринишда эди. Улар тезкор гол уришди, рақиб эса биратўла икки нафар асосий ҳимоячисидан айрилиб, ўзи учун энг ноқулай ва ноодатий сценарий бўйича ўйнашга мажбур бўлди. Дешам жамоасидан фақат бир нарса - муваффақиятни мустаҳкамлаш учун яна бир гол уриб қўйиш талаб этиларди, аммо Жиру ва Мбаппе қулай вазиятларни йўққа чиқарди, биринчи бўлим охирида эса африкаликларга уйғонишга имкон берилди.
A tough battle but the holders came out on top 💪
— FIFA World Cup (@FIFAWorldCup) December 14, 2022
📺 Watch the best bits from France's Semi-final win over Morocco on FIFA+
Марокаш керакли воситани топди — стандарт вазиятлар. Танаффус арафасида Зиёш бир неча хавфли жарима зарбалари ва бурчак тўпларини амалга оширди, улардан бири шедевр гол олиб келиши мумкин эди: ҳимоячи Ал-Ямиқ қайчи услубида зарба берди, аммо тўп устунга тегди.
Муанининг голи
Марокашликлар ҳимоявий ўйин билан натижага эришиш имконсизлигини тушуниб туришарди, шунинг учун танаффусдан кейин дарҳол ҳужумга ўтишди ва кетма-кет яхши вазиятларга эга бўлишди, агар сифатлироқ ижрочи бўлганида жавоб голи урилган бўларди. Аммо трибуналардаги ўн минглаб араб мухлислар бу вазиятлар якунини хўрсинганча кузатишига тўғри келди — уларнинг кумирлари ҳеч қанақасига гол ура олишмасди.
Французларни эса воқеалар ривожи қониқтирардии. Ҳа, амалдаги жаҳон чемпионлари ҳам иккинчи голни уришни жуда исташди, шу билан бирга ҳисоб 1:0 эканида ҳам вақт ҳам уларнинг фойдасига ишларди. Уларни ўйинни бошқарган мексикалик ҳакам Сесар Рамоснинг қарорлари қониқтирмаган бўлиши мумкин, у курашларга қўйиб берди ва кўплаб яққол фолларни эътиборсиз қолдирди. Бу эса кўпроқ марокашликлар учун фойдали бўлди, чунки улар борган сари қўполроқ ўйин кўрсатишди ва Мбаппе рақиблардан оёқларига зарбалар қабул қилиб олди.
Ўйиндан захирага қўшилган Амдалла ҳам қулай вазиятдан фойдалана олмади, шундан кейин эса рақибга имкон беришдан чарчаган Франция ўзи гол урди. Бу вазиятда ҳам барча ишни Мбаппе амалга ошириб, рақиб жарима майдонида ҳимоячилар қуршовида турган ҳолда зарба берди, тўп яна рикошет орқали ўнг қанотда бўш қолган Муанига бориб тушди — захирага тушганига бир дақиқа ҳам бўлмаган яримҳимоячи европаликлар жамоаси мухлисларини асабий якундан қутқарди.
Марокашликлар эса ҳеч бўлмаганда битта жавоб голи уриш учун қўшимча дақиқаларда ҳам олдинга ташланишди. Уларда интилиш ва характер кучли эди, бунинг учун улар фақат олқишларга сазовор. Аммо ҳаракатларда аниқлик етишмади ва жамоа Хорватияга қарши учинчи ўрин учун ўйнайдиган бўлди, Францияни эса Аргентинага қарши ўйин кутмоқда.

Орзудаги финал
Бу даврлар тўқнашуви. Қатардаги жаҳон чемпионатининг сўнгги ўйинига шундай баҳо бериш мумкин. Тез орада Килиан Мбаппе замонавий футбол тахтида Лионел Мессининг ўрнини эгаллайди. Аммо бугунги куннинг саволи — ўша вақтга бу футболчилар қандай мақомда боришади.
Лео 17 йилдан буён ўз орзуси сари қадам ташламоқда. Унинг «Альбиселесте» сафидаги дебюти 2005 йилда рўй берганди. Ўша вақтдан буён у кўп нарсани бошдан кечирди: Америка кубоги финалларидаги мағлубиятлар ва ғалаба, 2008 йилги Олимпиададаги ғолиблик ва Финалиссиме-2022, ЖЧ-2014 финалига чиқиш. Фақат бир нарса, энг муҳими етишмаяпти. Унда бутун фаолиятига чиройли якун ясаш учун сўнгги қадамни ташлаш қолган. У яна бир поғона юқорига чиқса кучлиларнинг кучлилари ўрин олган пантеондан жой олади. Ҳақиқий афсонага айланади, Марадона билан тенглашади.

Килиан терма жамоасида Леодан 12 йил ўтиб дебют қилган. Аммо у аллақачон жаҳон чемпионига айланган. Ва у келажак афсонаси бўлиши аниқ. Жаҳон чемпионатидаги иккинчи олтин форварднинг бундай мақомини янада мустаҳкамлайди. У ҳали 24 ёшга тўлмаган. Кейинги ўн йилликда қайси футболчи гегемонлик қилиши тайин. Аммо у «икки карра чемпиони» бўлса Зидандан ҳам ўтади.
Якшанба куни футбол мухлислари ҳақиқий жангга гувоҳ бўлишади. Ўйин фалсафаслари жангига. Характерлар жангига. Асаблар жангига. Ва Мессининг Мбаппега қарши жангига. Бу ҳақиқий суперфинал бўлади.
Мавзуга оид

09:45 / 25.05.2025
«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади

12:25 / 24.03.2025
Роналду Ҳойлундга жавоб қайтарди, Италияга даҳшатли камбэк ҳам ёрдам беролмади. Европада драматик ўйинлар

15:28 / 30.01.2025
Роналду: «Ўғлимга Мбаппе ёқади, у «Дада, Килиан сиздан яхшироқ» деди. Мен эса «Ким кўпроқ гол урган?» деб сўрадим»

14:26 / 17.10.2024