Жаҳон | 10:09 / 15.12.2022
7814
2 дақиқада ўқилади

Россияда қўпорувчилик учун умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин

Қўпорувчилик фаолияти учун жиноий жазо тўғрисидаги қонун лойиҳаси Давлат думаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Қўпорувчилик ҳаракатларига алоқадор деб топилган фуқароларнинг ҳисобларини блоклаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳам биринчи ўқишда маъқулланди.

Фото: ТАСС

Россия Давлат думаси биринчи ўқишда қўпорувчилик учун умрбод қамоқ жазоси тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. «Қонун лойиҳасига кўра, қўпорувчилик фаолиятини қўзғатганлик, ёллаш ёки бошқа йўл билан амалга ошириш, шунингдек, қўпорувчиликни молиялаш учун умрбод қамоқ жазоси тайинланади. Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда, қўпорувчилик фаолиятига тайёргарликдан ўтганлар учун ҳам худди шундай жазо назарда тутилган», дейилади 14 декабрь, чоршанба куни Россия парламенти қуйи палатаси сайтидаги хабарда.

Қўпорувчилик гуруҳини яратиш учун ҳам умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган. Иштирок этганлик учун 10 йилгача, «диверсия содир этишдаги шериклик» учун эса 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланиши мумкин.

Давлат думаси, шунингдек, биринчи ўқишда «жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш» фаолияти тўғрисидаги қонунга ўзгартишларни қабул қилди, унга кўра суд томонидан диверсия фаолияти ёки уни молиялаштиришда иштирок этган деб тан олинган фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳисобларини блоклаш таклиф этиляпти. Давлат думаси спикери Вячеслав Володин «Россия ва фуқароларни террорчилик ва диверсия таҳдидларидан ҳимоя қилишга қаратилган» қонун лойиҳаларини Украинага қарши уруш ва қочқинларни қабул қилиш фонида принципиал муҳим қадам деб атади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид