Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Германияда Украина ҳарбийларини тайёрлаш дастурини кенгайтиради
АҚШ Мудофаа вазирлиги америкалик инструкторлар томонидан украиналик ҳарбий хизматчиларни ўқитиш дастури кенгайтирилишини эълон қилди.
Украина Қуролли кучлари аскарлари ва офицерлари нафақат АҚШ Украина томонига тақдим этаётган махсус қуроллардан фойдаланишни ўрганадилар, балки қўшма тактик машғулотларда ҳам қатнашадилар, деди Пентагон матбуот котиби, бригада генерали Патрик Райдер журналистларга.
Унга кўра, январь ойида Германияда жойлаштирилиши ва иш бошлаши кутилаётган курсларда ҳар ой 500 га яқин украиналик аскарлар қатнашади.
Бундан олдин Қўшма Штатлар Украинага бошқарилмайдиган авиация қуролларини Россия ҳарбий позицияларига юқори аниқлик билан зарба бера оладиган «ақлли бомба»га айлантириши мумкин бўлган илғор электрон ускуналар жўнатмоқчи экани маълум қилинганди.
Бу ҳақда АҚШнинг юқори мартабали расмийларига таяниб, The Washington Post (WP) хабар берди.
Тўпламлар орасида турли хил қуролларга ўрнатилиши мумкин бўлган GPS технологияси асосидаги қурилма мавжуд. Нашр суҳбатдошлари Украина томони бундай тўпламлар билан авиация ёки ердаги қуролларни жиҳозлаши борасида аниқ ҳолатни очиқламаган.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:31 / 16.06.2026