Британияда дунёдаги энг номдор теннисчи қамоқдан озод этилди
Борис Беккер қарзларни тўлашдан бош тортгани учун қамалган эди.

Фото: East News
Дунёдаги энг таниқли теннисчилардан бири, «Катта дубулға» турнирларининг 6 карра ғолиби, телебошловчи, германиялик Борис Беккер Буюк Британияда қамоқдан озод этилди. У қарзларни тўлашдан бўйин товлагани учун 8 ойлик жазони ўтади ва «намунали хулқи» эвазига озодликка чиқарилди.
Беккер шу йилнинг апрел ойида Лондон суди томонидан қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. Ҳакамлар ҳайъати теннисчини кредиторларни алдаганликда айбдор деб топиб, 20 йил аввал Германия суди томонидан худди шундай қарор қабул қилинганини эслатиб, уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ўша пайтда Беккер солиқлардан бўйин товлагани учун 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
15 йиллик фаолияти давомида 6 марта «Катта дубулға» турнирида ғолиб чиққан дунёдаги энг номдор теннисчи ҳеч қачон пулга муҳтож бўлмаган. Аммо очкўзлик қурбонига айланди.
Беккер 1999 йилда профессионал фаолиятини якунлаб, Буюк Британияга кўчиб ўтиб, спорт кўрсатуви бошловчиси бўлиб ишлаётган эди. Бироқ, 2017 йилда Беккер кредиторларга жами 50 миллион фунт стерлингни тўлай олмаслигини айтиб, банкротлик тўғрисида ариза берди.
Кейинчалик терговда спортчининг ўзига тегишли бўлган активлар ва кўчмас мулклари ҳақидаги маълумотларни яширгани, шунингдек, банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилган пайтда собиқ хотинига катта миқдорда пул ўтказиб бергани аниқланди.
Британия матбуотига кўра, энди Беккер яқин орада Германияга депортация қилинади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Москва марказида чеченлар одам ўғирлашди
Жаҳон | 18:07
-
Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Иқтисодиёт | 17:35
-
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 17:32
Мавзуга оид

22:15 / 03.06.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан тушган маблағни Украинага беришни талаб қилди

18:41 / 02.06.2025
Стармер Буюк Британия «урушга тайёргарлик» режимига ўтаётганини эълон қилди

21:17 / 01.06.2025
Британия ядровий қуролларни ташишга қодир қирувчи самолётларни харид қилади

16:47 / 01.06.2025