Жамият | 22:02 / 19.12.2022
13069
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда икки киши вафот этди

Spark машинаси ўзидан олдинда кетаётган “ГАЗ-53” юк машинаси билан тўқнашган.

Қашқадарё вилояти Косон туманида содир бўлган ЙТҲда Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2022 йил 19 декабр куни соат 7:15 ларда А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг Косон туман “Пудина” ҚФЙдан ўтган 73-километрида содир бўлган.

Миришкор тумани “Зафаробод” МФЙда яшаган ҳайдовчи Spark машинаси билан Қарши-Косон йўналиши бўйича ҳаракатланиб, ўзидан олдинда кетаётган “ГАЗ-53” юк машинаси билан тўқнашган.

Оқибатда, Spark ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Spark йўловчиси Н.С. эса шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид