Samsung букланадиган экранли ноутбук ишлаб чиқармоқчи
Samsung компанияси 17,3 дюймли букилувчан дисплейга эга ноутбукни ишлаб чиқаради.

Фото: Getty Images
Жанубий Кореянинг The Elec нашри хабарига кўра, Samsung Display 2023 йилда бозорга ноутбуклар учун 8,5 миллион дона OLED панелни етказиб беришни режалаштирмоқда. Компонентларнинг катта қисми Asus компаниясига, қолган қисми Galaxy cериясидаги қурилмаларни ишлаб чиқарувчи Samsung MX бўлимига етказиб берилади.
Шу туфайли, муаллифлар Корея компанияси 2023 йилда ўзининг букланадиган дисплейли биринчи ноутбукини тақдим этишини тахмин қилишган. Қурилма 17,3 дюймли OLED экранга эга бўлади. Букланган ҳолатда панел ҳар бири 13,3 дюймли иккита қисмдан иборат бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, унинг ярмидан дисплей сифатида, иккинчисидан сенсорли клавиатура сифатида фойдаланиш мумкин.
Мутахассислар бозорда букилувчан панелларга қизиқиш ортиб бораётганини қайд этишган. Масалан, 2020 йилда Samsung Display ноутбуклар учун 960 минг дона, 2021 йилда 5 миллион дона, 2022 йилда деярли 6 миллион дона OLED дисплей ишлаб чиқарган.
Аввалроқ Samsung компанияси смартфонларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш стратегиясини ўзгартиргани маълум бўлган эди. Бунда компания Apple билан рақобатлашиш учун қимматбаҳо флагманларни чиқаришда тежамкорликдан воз кечишни мақсад қилган.
Тавсия этамиз
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гуржистонда мухолифат етакчиси Ника Мелия қўлга олинди
Жаҳон | 09:34
-
Зеленский: TAURUS'ни Украинага етказиб бериш Мерц билан муҳокама қилинди
Жаҳон | 09:13
-
Келлог: Россиянинг НАТО кенгайиши ҳақидаги хавотирлари «адолатли»
Жаҳон | 08:50
-
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди
Иқтисодиёт | 08:40
Мавзуга оид

14:38 / 28.05.2025
Samsung Display Россия металларини сотиб олишни тўхтатди

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

09:03 / 21.04.2025
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди

20:48 / 16.04.2025