Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда концлагер собиқ котиби икки йиллик синов муддатига ҳукм қилинди
Германиянинг Итцехо шаҳридаги туман суди нацистлар концлагери идорасининг 97 ёшли собиқ ходимини 1943 йилдан 1945 йилгача 10 000 дан ортиқ қотилликка ёрдам беришда айбдор деб топди.
Германиянинг Итцехо шаҳри туман суди 20 декабрь, сешанба куни Штуттхоф концлагерининг собиқ котибини икки йиллик синов муддатига ҳукм қилди. Судьялар 97 ёшли судланувчи Ирмгард Ф. 1943 йилдан 1945 йилгача 10 000 дан ортиқ одамни ўлдиришда шерик бўлганини аниқлади. Суд прокурор талабини қаноатлантирди. Ҳимоя томони оқлов ҳукмини талаб қилди.
«Айбланувчига бир неча минг қотилликка ёрдам бергани учун ҳукм чиқарилди», деди адвокат Ханс-Юрген Форстер. У концлагерда омон қолган тўрт кишига биргаликда даъвогар сифатида ҳимоя қилган. Унинг фикрича, «давлат жиноят қонуни бундан ортиқ нарсани қила олмайди».
Ирмгард Ф. устидан суд жараёни 2021 йил 19 октябрда бошланган. Аёл 30 сентябр куни судга келиши керак эди, аммо айбланувчи келмагани учун мажлис қолдирилди. Суд уни ҳибсга олиш учун ордер берди. Айбланувчи ўзининг якуний баёнотида айтганидек, у «бўлиб ўтган ҳамма нарсадан ва ўша пайтда у Штуттхофда бўлганидан афсусда».
1943 йил июнидан 1945 йил апрелигача Ирмгард Ф. концлагер комендатурасида котиб бўлиб ишлаган ва бошқа ишлар қатори бевосита комендант Пол-Вернер Хоппе билан бирга фаолият юритган. Кейинчалик, Хоппе 1950-йилларда судланган, Германияда бир неча йил қамоқда ўтирган, шундан кейин муддатидан олдин озод қилинган.
Ушбу суд жараёни - бугунги Германиядаги ягона шундай суд эмас. 2020 йил июль ойида Ҳамбургда Штуттхофнинг собиқ қўриқчиси Бруно Д. судланган эди, ҳукм ўқилган пайтда у 93 ёшда бўлган.
Мавзуга оид
11:27 / 09.08.2023
186 қадам машаққати – концлагерда маҳбуслар ўлим топган зинапоя
10:32 / 28.04.2023
Нацистлар концлагерининг собиқ қўриқчиси 102 ёшида вафот этди
18:35 / 28.06.2022
Германияда 101 ёшли қария концлагерда соқчилик қилганликда айбланиб беш йилга қамалди
21:18 / 16.10.2021