11:43 / 20.12.2022
3450

Хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ошди

2022 йил январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 40,3 фоизни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даврида 39 фоизни ташкил этган эди. 

Таққослаш учун, жорий йилда хизматлар соҳаси ялпи ички маҳсулотдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ошган.

Бундан олдин қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши камайгани хабар қилинганди. 

2022 йил январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 24,8 фоизни ташкил этди.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даврида 26,4 фоизни ташкил этган эди.

Top