Жаҳон | 20:41 / 20.12.2022
11366
1 дақиқада ўқилади

Европада ўртача йиллик иш ҳақи миқдори маълум қилинди 

Энг кўп иш ҳақи Люксембургда қайд этилди, энг кам иш ҳақи Болгарияда. 

Фото: Pixabay

2021 йилда Европа Иттифоқи мамлакатларида ўртача иш ҳақи йилига 33,5 минг еврони (тахминан 412 млн сўм) ташкил этди, бундай маълумотлар Eurostat тадқиқотида келтирилган. 

Энг юқори маош Люксембург (72,2 минг евро), Дания (63 минг евро) ва Ирландияда (50,3 минг) қайд этилган. Бельгия, Австрия, Швеция, Германия, Финландия ва Францияда ҳам ўртача иш ҳақи миқдори юқори бўлган. Энг кам иш ҳақини Болгария (10,3 минг евро), Венгрия (12,6 минг) ва Руминия (13 минг) фуқаролари олган. 

Россияда 2021 йил учун ўртача ойлик иш ҳақи 57 244 рублни ташкил этган (яъни йилига тахминан 9,6 минг евро).

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача йиллик иш ҳақи 31,2 млн сўмни (2530 еврони) ташкил этган. 

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид