Жаҳон | 12:06 / 21.12.2022
6528
3 дақиқада ўқилади

Декабр ойида Россиядан денгиз орқали нефть экспорти кескин камайди

Bloomberg таъкидлашича, ЕИнинг Россия нефтига эмбаргоси   ва G7 мамлакатлари томонидан нархларнинг юқори чегараси жорий қилинганидан сўнг, декабрь ойининг иккинчи ҳафтасида Россиядан нефть экспорти икки баробардан кўпроққа қисқарди.

Фото: Reuters

5 декабрдан кучга кирган G7 мамлакатлари Европа Иттифоқи билан биргаликда Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини белгилаши ва унинг Европа Иттифоқига экспортига эмбарго жорий этилиши Россия нефть саноатига кескин таъсир кўрсатди, деб хабар беради Bloomberg. Агентликнинг 20 декабрь, сешанба куни халқаро танкерлар ҳаракати маълумотларига таяниб хабар беришича, 12-16 декабрь кунлари нархлар чегараланган биринчи тўлиқ ҳафтада Россия портларидан нефть экспорти ўтган ҳафтага нисбатан 56 фоизга камайди.

Хусусан, Россиядан нефть экспорти 2022 йил бошидан бери энг паст кўрсаткичга етиб, декабрь ойининг биринчи ҳафтасидаги кунига 3,4 миллион баррелдан иккинчи ҳафтасида 1,6 миллион баррелгача пасайди. Россия нефтини Қора денгиз орқали Новороссийскдан ташиш уч баравар, Болтиқбўйи портларидан деярли ярмига (42 фоизга), Мурманскдан учдан бирига, Тинч океани портларидан 2,7 бараварга камайди.

Нефть эмбаргоси   Европа Иттифоқининг Украинага бостириб кириши учун Россияга нисбатан жорий қилган навбатдаги жазо чорасига айланди. Тақиқ денгиз транспортига ҳам тааллуқли бўлди, аммо "Дружба" нефть қувури унга киритилмади: Венгрия, Чехия ва Словакия ундан вақтинча фойдаланишда давом этади. Шундай қилиб, ЕИга етказиб бериладиган Россия нефтининг ҳажми энди 90 фоизга камаяди. 2021 йилда Европа Иттифоқи давлатлари Россия нефтининг умумий экспорт ҳажмининг деярли ярмини (47 фоиз) сотиб олди. Россия Европа Иттифоқига энг йирик етказиб берувчи эди, РФнинг Европа бозоридаги улуши 26 фоизни ташкил этаётганди.

Европа эмбаргоси   билан бир вақтда G7 жазо воситаси кучга кирди - Россия нефтининг денгиздан етказиб бериш нархи чегараси бир баррель учун 60 доллар этиб белгиланди. Россиянинг Urals маркасидаги нефти бир баррель учун 60-65 доллар даражасида ўзгариб турибди. Аммо бу чора бефойда эмас, уни «нархлар чегарасини пасайтириш орқали Россияга босимни стратегик ошириш тизими» сифатида кўриш керак, деди Брюсселдаги Bruegel таҳлил марказининг энергия сиёсати бўйича эксперти Симоне Тальяпьетра DW нашрига.

Европа Иттифоқи мамлакатлари нархларнинг юқори чегараси бўйича қарорни узоқ муҳокамалар натижасида қабул қилди. Полша бир баррел учун 30 доллардан юқори бўлган чегарага охиригача қаршилик кўрсатди, чунки у бошқа ҳамма нарсани Россия учун жуда қулай деб ҳисоблади, аммо 2 декабрь оқшомида чора шунга қарамай келишиб олинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти