Ўзбекистон | 08:14 / 22.12.2022
9877
2 дақиқада ўқилади

Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланади

Президент қарорига мувофиқ lаbоr-migrаtiоn дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган тарзда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланади.

Бунда компенсация:

хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда – БҲМ 3 бараваригача миқдорда (900 минг сўм, 2022 йил 1 июндан);

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМ 2 бараваригача миқдорда (600 минг сўм, 2022 йил 1 июндан);

ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМ 5 бараваригача миқдорда (1 млн 500 минг сўмгача, 2022 йил 1 июндан) тўланади.

Меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро lаbоr-migrаtiоn дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва ҳудудий филиалларига ариза билан мурожаат қилади. Ариза Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид