Ўзбекистон | 10:53 / 22.12.2022
3474
1 дақиқада ўқилади

Молия соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ошди

Молия ва суғурта соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ошди. 

Фото: Depositphotos

2022 йил январь-сентябрь ойларида молия ва суғурта соҳаси қўшилган қиймати ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 5,7 фоизни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 4,6 фоизни ташкил этган эди. 

Таққослаш учун, жорий йилда молия ва суғурта соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоизга ошган.

Бундан олдин хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши ошгани хабар берилганди.

2022 йил январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 40,3 фоизни ташкил этди.

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даврида 39 фоизни ташкил этган эди.

Мавзуга оид