09:54 / 22.12.2022
5390

Швейцария Европа Иттифоқи санкцияларининг тўққизинчи босқичига қўшилди

Швейцария Эрон дронларини етказиб бериш ва Украинага қарши урушни давом эттириш билан боғлиқ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. 

Фото: Reuters

Шундай қилиб, Берн ҳукумати 16 декабрда ЕИ томонидан киритилган тўққизинчи жазо чоралари пакетига қўшилди

Федерал кенгаш сайтидаги баёнотга кўра, қора рўйхатга 141 жисмоний ва 49 юридик шахс киритилган. Янги санкциялар Москва вақти билан соат 20:00 да кучга кирди.

Бундан олдин Германияда санкцияларни амалга ошириш доирасида музлатилган Россия активлари ҳажми 5,046 миллиард еврога етганди.

Бу маблағнинг 2,2 миллиард евроси немис банклари томонидан Германия федерал банкига (Бундесбанк) берилган хабарлардаги маблағлар ҳисобидан тўғри келади. Яна 1,1 миллиард «кўчмас мулк»дир. 

Июнь ойида Россиянинг Германиядаги музлатилган активлари ҳажми 4,48 миллиард еврони ташкил қилди. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top