15:12 / 23.12.2022
98923

Ортда қолаётган 2022 йил: Ўзбекистон ва дунё кимларни йўқотди?

2022 йил Ўзбекистон фан, маданият, адабиёт ва санъат соҳасида, жамоатчилик орасида фаол бўлган айрим машҳур кишиларини йўқотди. 

Санъат соҳаси вакиллари

Вилоят Оқилова

SNcOEoglWy9j14JFhdy0pRxDIPtKD5Zb.jpg (1032×736)

Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова феврал ойида 85 ёшида вафот этди.

У раққоса ва балетмейстер сифатида қатор рақс ва балетлар ижро этиб, ўзига хос мактаб ярата олган.

Тўти Юсупова

PEJBwlpQkxqzcNboJQVSYSH2M4UmkF5e.jpg (1080×717)

Устоз санъаткор, ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намояндаси Тўти Юсупова март ойида 86 ёшида вафот этди.

Тўти Юсупова театрдаги ролларидан ташқари, кўплаб фильмларда турли образларни яратган: «Тўланган қарз»да Зеби, «Қора мушук»да Салима, «Абдуллажон»да Холида, «Ипак дарахти»да Тўти, «Сени излаб»да она, «Ойижон»да Бувижон, «Дилхирож»да момо роллари шулар жумласидан. Актриса «Ўзбекфилм»да юздан ортиқ бадиий филмларга овоз берган.  

Марям Ихтиёрова

3roBsiATxhAZsi7cFulmB56Gy7r7Acn8.jpg (1280×731)

Театр ва киноактрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова март ойида 82 ёшида вафот этди.

Марям Ихтиёрова фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 100 дан ортиқ спектаклларда рол ўйнаган, бундан ташқари кино ва телевидениеда ҳам сермаҳсул ижод қилган. 

Лутфилла Саъдуллаев

yHvvdk6Z_AqGTPEZBRvGDb9o2ojcRx8A.jpg (680×453)

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 10 апрель куни 81 ёшида вафот этди. Ўзбек кинотомошабини уни «Баҳор қайтмайди» видеофильмидаги Алимардон Тўраев, «Одам бўлиш қийин»даги Абдулла, «Шайтанат» сериалидаги Қилич Сулаймонов, «Оталар сўзи»даги иштироки, шунингдек, «Осмондаги болалар», «Фотима ва Зуҳра» ва «Цунами» каби фильмларидаги роллари орқали эслаб қолган. 

Равшан Намозов

AFvSTriv2CI543Q7G1ueOD5S9KzDf_nH.jpg (1280×805)

Хонанда ўз фаолиятини 1989 йили ташкил этилган «Қарс» гуруҳида бошлаган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 

Даврон Ғоипов

_BlOdA8RjBINy8tMI4rOPptZXJWrsnIp.jpg (680×453)

Ўзбек рок-поп қўшиқчиси Даврон Ғоипов 1980 йилгача «Ялла» гуруҳида гитарист сифатида ижод қилган. 1981 йилда «Оригинал» гуруҳига асос солган ва тез орада машҳурликка эришган. У «Керак эмас шаҳло кўзларинг», «Қайдасан», «Бу нима бу?», «Шошмагин» сингари юзлаб хит қўшиқлар яратган. 

Жасур Рафиқов

iKnk-sqt4-xPu9nLPGSIxJ2l-9mcJWq_.jpg (1280×837)

Ноябр ойида собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов саратон касали сабаб вафот этди.  

Жамоатчилик фаоллари

Лола Муротова

PyAjTVAHWTKkYltCErkaA8965jvLtcn6.jpg (1280×983)

Ўзбекистон қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова 40 йилдан ортиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келган. У май ойида 64 ёшида вафот этди. 

Ахбор Имомхўжаев

AokQTyOr_eS_0XkFpeaVipYpG4h8Zbsp.jpg (1024×737)

Таниқли футбол шарҳловчиси, Ўзбекистон спорт журналистлари отахони Ахбор Имомхўжаев май ойида 86 ёшида оламдан ўтди. У умрининг 60 йилдан ошиқ қисмини ўзбек футбол ривожи ва ўзбек спорти журналистикасига бағишлаган. 

Умид Давлатов

OQ0YbNxDengEv8ecJw9NTnrJmanGhh2k.jpg (800×500)

Таниқли адвокат Умид Давлатов сентябр ойида вафот этди. У кўплаб шов-шувли суд ишларида адвокатлик қилган. Хусусан, блогер Отабек Сатторийнинг адвокати сифатида судда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган. Давлатов хоразмлик блогер ва ҳуқуқ фаоли Нафосат Оллошукурова ишида ҳам адвокат сифатида ишлаган. 

Адабиётчилар

Шароф Бошбеков

jbI_F7VSCwZ70g4SbDgX6tiDLgAcK_34.jpg (1280×873)

2022 йил бошида, 26 январ куни таниқли драматург Шароф Бошбеков вафот этганди.

Шароф Бошбеков ёзувчилик ижодини 1980 йилда «Тақдир эшиги» номли комедия билан бошлаган. Шундан сўнг адибнинг бирин-кетин ёзилган «Г» варианти» (1981), «Ғурур» (1982), «Жумбоқ» (1986) ҳикоялари, «Тикансиз типратиканлар», «Мусиқа сайёраси», «Тентак фаришталар», «Тушов узган тулпорлар» (1983) драмаси, «Эшик қоққан ким?» (1987), «Эски шаҳар гаврошлари» (1998), «Темир хотин» (1989) каби жиддий комедиялари ўзбек драматургияси хазинасини бойитди. «Темир хотин» комедияси нафақат республикамиз, балки бошқа мамлакатлар театрларида ҳам саҳнага қўйилган. 

Умарали Норматов

C9qdxJYIe5oxL7Q1A3CLEd7Y_AVD_SOb.jpg (640×400)

29 январ куни адабиётшунос олим, академик Умарали Норматов вафот этди.

Олим замонавий ўзбек адабиёти, хусусан, ўзбек романчилиги масалалари бўйича етук мутахассис сифатида танилган. Филология фанлари доктори, профессор Умарали Норматовни нафақат мамлакат, балки Марказий Осиё давлатлари филологик йўналишидаги олий таълим муассасалари, илмий марказлари ҳам мураббий, таниқли адабиётшунос олим сифатида эътироф этган. 

Жамол Камол

B6UTfFXcQkWEUWJA2ekvEwbjRgDsm4y9.jpg (1024×576)

Шоир 1992 йилда Ўзбекистoн халқ шоири унвони билан тақдирланган. У таржима соҳасида ҳам ўчмас из қолдирган. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг олти китобдан иборат «Маснавийи маънавий» асарини, Шайх Фаридуддин Атторнинг асарларини, Абдураҳмон Жомийнинг ғазаллар китобини, буюк инглиз драматурги Уилям Шекспирнинг ўндан ортиқ асарларини бевосита инглиз тилидан таржима қилган. 

Фан соҳаси вакиллари

Раҳим Ҳайитов

t7vXpjihohO8aCBDXPtUBnAavxjDoFSl.jpg (700×466)

Асли самарқандлик таниқли иммунолог Раҳим Ҳайитов март ойида 78 ёшида Москвада вафот этди. У Россия аллергологлар ва клиник иммунологлар уюшмаси президенти, ЖССТ иммунология бўйича эксперти бўлиб фаолият юритган, ОИВга қарши рус вакцинасининг ишлаб чиқувчиларидан бири сифатида танилган. 

Иброҳим Ҳаққул

YuZqSFEgfgzP0XKirQ7X79r_Lv6WsBcT.jpg (970×576)

Олим, адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул 74 ёшида вафот этди. У 1972 йилдан то вафотига қадар Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида фаолият юритиб келган.  

Эдвард Ртвеладзе

egNA7LJISxKFq5EdOUNzte65DPbCpdmr.jpg (1280×853)

Феврал ойида 80 ёшида оламдан ўтган академик Эдвард Ртвеладзе Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятининг улкан қатламларини, Буюк Ипак йўлининг эски ва янги маршрутларини ўрганиб чиққан. Жумладан, унинг раҳбарлигида Тоҳаристон экспедицияси томонидан Кампиртепада олиб борилган қазишлар натижасида археологик амалиётда илк марта Кушонлар даврига оид қадимий шаҳар харобаси тўлиқ очилган. 

Бу йил вафот этган дунё машҳурлари

2022 йилда дунёга таниқли бир қатор шахслар ҳам оламдан ўтди. 

Елизавета II

vP3aABkQDxdSNSpnStTT56M4Oz-i3uvn.jpg (980×653)

Сентябр ойида Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди.

Елизавета II 70 йил мобайнида Буюк Британия, Канада, Австралия ва яна 12 мустақил давлатни бошқарди. У тахтга 1952 йил 6 февралида, Уинстон Черчилл бош вазир эканида чиққан. 

Михаил Горбачёв

5CmXpswanONmGoadf8ZTgzod0exYTUuL.jpg (1180×730)

Август ойида совет давлатининг сўнгги раҳбари ва КПСС марказий қўмитасининг сўнгги бош котиби Михаил Горбачёв вафот этди.

Горбачёв даврида Афғонистондаги ўн йиллик ҳарбий кампания якунланди, у ердан совет қўшинлари олиб чиқилди. 1990 йилда Михаил Горбачёв СССРнинг биринчи президенти бўлиб, бу лавозимни эгаллаган ягона сиёсатчи сифатида тарихга кирди. Худди шу йили у тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган. 

Синдзо Абе

-jD1qZ4jcjGvI4RaP_pH-GoOYrSbqYKv.jpg (1100×619)

Япониянинг собиқ бош вазири, мамлакатни 2006-2007 ва 2012-2020 йилларда бошқарган Синдзо Абе август ойида суиқасд сабаб вафот этди. 

Юрий Шатунов

H_irlNi8FM0MIqqWAqZNr7f5oj2xW3aO.jpg (800×557)

Россиялик машҳур қўшиқчи Юрий Шатунов июн ойида 48 ёшида вафот этди. У 90-йилларнинг машҳур «Ласковый май» гуруҳи солисти бўлган. 

Top