Санъат соҳаси вакиллари
Вилоят Оқилова

Ўзбекистон халқ артисти Вилоят Оқилова феврал ойида 85 ёшида вафот этди.
У раққоса ва балетмейстер сифатида қатор рақс ва балетлар ижро этиб, ўзига хос мактаб ярата олган.
Тўти Юсупова

Устоз санъаткор, ўзбек театр ва кино санъатининг йирик намояндаси Тўти Юсупова март ойида 86 ёшида вафот этди.
Тўти Юсупова театрдаги ролларидан ташқари, кўплаб фильмларда турли образларни яратган: «Тўланган қарз»да Зеби, «Қора мушук»да Салима, «Абдуллажон»да Холида, «Ипак дарахти»да Тўти, «Сени излаб»да она, «Ойижон»да Бувижон, «Дилхирож»да момо роллари шулар жумласидан. Актриса «Ўзбекфилм»да юздан ортиқ бадиий филмларга овоз берган.
Марям Ихтиёрова

Театр ва киноактрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Марям Ихтиёрова март ойида 82 ёшида вафот этди.
Марям Ихтиёрова фаолияти давомида театрда саҳналаштирилган 100 дан ортиқ спектаклларда рол ўйнаган, бундан ташқари кино ва телевидениеда ҳам сермаҳсул ижод қилган.
Лутфилла Саъдуллаев

Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 10 апрель куни 81 ёшида вафот этди. Ўзбек кинотомошабини уни «Баҳор қайтмайди» видеофильмидаги Алимардон Тўраев, «Одам бўлиш қийин»даги Абдулла, «Шайтанат» сериалидаги Қилич Сулаймонов, «Оталар сўзи»даги иштироки, шунингдек, «Осмондаги болалар», «Фотима ва Зуҳра» ва «Цунами» каби фильмларидаги роллари орқали эслаб қолган.

























