Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушланди
ТТБ бошлиғи фуқарони ишга қабул қилиш учун катта ҳамшира орқали 500 доллар пора олган.
Қарши туман туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора олаётганда ушланган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро С.Қ.нинг аризаси юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.М. бирлашмада катта ҳамшира лавозимида ишловчи С.А. орқали фуқаро С.Қ.ни ишга қабул қилиш эвазига 500 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Қарши туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
16:01 / 02.06.2026