Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан автобуслар олиб келиш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзянь Янь хоним билан учрашди.
ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда Ўзбекистоннинг ХХРдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев иштирок этган учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг долзарб масалаларини муҳокама этди.
Хусусан, ХХРнинг йирик заводлари томонидан ишлаб чиқарилган автобусларни етказиб бериш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар учрашувда автобуслар сотиб олишни молиялаштириш, етказиб бериш муддатлари ва Хитойдан Ўзбекистонга тезлаштирилган тартибда етказиб бериш бўйича ишларни ташкил этиш масалаларини муҳокама этди.
Ўз навбатида, Цзянь Янь хоним мамлакатимизда жамоат транспортини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг муҳимлигини таъкидлаган ҳолда учрашувда муҳокама этилган масалалар юзасидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабр куни парламентга мурожаатномасида Наврўз байрамигача республикага 2000 та автобус олиб келинишини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026