09:23 / 25.12.2022
33000

Тошкентда Gentra Cobalt ортидан келиб урди. 11 ёшли қизча вафот этди

Чилонзор туманида Gentra ва Cobalt тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 18 декабр куни Cobalt ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, Lacetti Cobalt ортидан келиб урилиши оқибатида вояга етмаган шахс вафот этди.

18 декабр куни тахминан соат 17:30 ларда Чилонзор тумани Чўпонота кўчасида 1983 йилда туғилган У.Т. бошқарувидаги Lacetti йўл четидан орқага ҳаракатланаётган 1960 йилда туғилган M.A. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси У.Т., Cobalt ҳайдовчиси М.А. ва йўловчиси 2011 йилда туғилган M.M. олган жароҳатлари сабаб тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан 2011 йилда туғилган М.М. вафот этган.

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларда Lacetti ичидагилар, жумладан ҳайдовчи ҳам маст ҳолатда бўлгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёни давом этмоқда.

Top