10:54 / 25.12.2022
33456

Янги йилда Ўзбекистонда қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонликлар янги йилни қор билан кутиб олиши мумкин.

Фото: Kun.uz

31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев Facebook’даги саҳифасида хабар берди.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳам 2023 йилга ўтар кечаси соат 00:00 га бонг урганда, Ўзбекистоннинг катта қисмида қор ёғиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

Унинг таъкидлашича, мазкур об-ҳаво прогнозлари айрим иқлим моделлари томонидан тақдим этилмоқда. 

«Масалан, 2022 йилнинг 30–31 декабр ҳамда 2023 йилнинг 1 январ кунларида пойтахт Тошкентда 4 иқлим модел маҳсулотларидан («Ўзгидромет», АҚШнинг иккита модели ва Россиянинг бир модели) иккитаси ёғингарчилик (ёмғир-қор) бўлишини кўрсатган.

28 декабрдан сўнг Ўзбекистонга бир нечта нам ҳаво оқими босқичлари кириб келиши ойдинлашмоқда. Мутахассислар вазиятни об-ҳаво хариталари, атмосферадаги ҳаво айланмалари ҳаракати орқали синчков кузатишмоқда», — дея қайд этади иқлимшунос.

Шу билан бирга, Шимолий Америка марказида совуқ ҳаво ҳукмрон бўлиб турганда, Европада унинг тескариси кузатилмоқда

«Иссиқ ҳаво оқими Европадан шарққа томон ҳаракатланиб, рус текисликлари томон ошиқмоқда. 

Мазкур вазият келаётган ўн кунликда бизга шимоли-ғарбдан ўта совуқ ҳаво оқимлари кириб келмаслигини кафолатлайди. 

Дарвоқе, ҳозирги кунда ҳаммани янги йил кечасида ўзбеклар янги йилни қандай об-ҳаво қаршисида кутиб олиши тўғрисидаги вазият қизиқтиряпти. 

Айрим иқлим моделлари 2023 йилга ўтар кечаси соат миллари 00:00 га бонг урганда, республиканинг катта қисмида ташқи муҳитда қор ёғиши мумкинлиги тўғрисида кутилмаларни тақдим этмоқда. 

Албатта, мутахассислар вазиятни об-ҳаво хариталари, атмосферадаги ҳаво айланмалари ҳаракати орқали синчков кузатишмоқда. 28 декабрдан сўнг республикага бир нечта нам ҳаво оқими босқичлари кириб келиши ойдинлашмоқда.  

31 декабрга 5 кунлар қолганда, янги йил кечаси учун ишончли об-ҳаво прогнози тақдим этилади», дейилади Uzb_Meteo каналида.

Top