Германия ҳарбий экспортининг йиллик ҳажми 8,35 млрд еврога етди
Германия 2022 йилда 8,35 миллиард евролик қурол экспортини маъқуллади, бу кўрсаткич фақат ўтган йили юқори бўлган.
Германия федерал ҳукумати 2022 йилда 8,35 миллиард евро миқдоридаги қурол экспортини тасдиқлади. Бу мамлакат тарихидаги иккинчи йирик кўрсаткичдир, деб хабар беради dpa 27 декабрь, сешанба куни.
Федерал иқтисодиёт вазирлиги жавобига кўра, 2022 йилда етказиб берилган ҳарбий техника ва қуролларнинг чорак қисмидан кўпроғи Украинага тўғри келган. Фақат ўтган йили Германиянинг ҳарбий экспорти 9,35 миллиард еврони ташкил этди.
Шундан сўнг, коалиция музокараларида ҳукумат қурол экспортини камайтиришни режалаштирган, бироқ Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли режалар ўзгарган, дея қайд этади dpa. Ўшандан бери Украинага 2,24 миллиард евролик қурол экспорти маъқулланди. Аммо Киевга ёрдамни ҳисобга олмаса ҳам, ҳарбий экспорт ҳажми олти миллиард евродан ошди. Таққослаш учун, канцлер Ангела Меркелнинг 16 йиллик бошқаруви давомида бу кўрсаткич 6 миллиард евролик чегарадан атиги беш марта кўпроқ бўлган, дея эслатади dpa.
Декабрь ойида Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюсида канцлер Олаф Шольц уруш бошланганидан бери Германия «Украинанинг энг қатъий тарафдорларидан бирига» айланганини таъкидлади. «Биз PzH 2000 ўзиюрар қуроллари, кўплаб ракета тизимлари, "Гепард" ўзиюрар зенит қурилмалари ёки замонавий Iris-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими каби замонавий қуролларни етказиб берамиз», деди канцлер.
Шу билан бирга, Шольц Киевга қурол-яроғ, шу жумладан ғарб типидаги танкларни етказиб беришдаги қатъиятсизлиги учун бир неча бор танқид қилинган. «Биринчидан, биз Украинани имкон қадар қўллаб-қувватлаймиз. Иккинчидан, биз НАТО ва Россия ўртасидаги тўғридан тўғри қарама-қаршиликнинг олдини оламиз. Учинчидан, Германия якка ўзи ҳаракат қилмайди. Бу бизнинг қатъий ва айни пайтда мувозанатли сиёсатимиз мезонидир ва бу келаси йили ҳам давом этади», - дея танқидга жавоб қайтарди канцлер.
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
21:37 / 31.10.2024
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
15:50 / 31.10.2024