Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда 17 йилга қамалган собиқ президент афв этилди
Жанубий Корея ҳукумати собиқ президент Ли Мён Бакни афв этишга қарор қилди. У коррупцияда айбланиб, 17 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган эди.
Ҳукумат 1300 дан ортиқ одамни, жумладан, 2008-2013 йилларда консерватив ҳукуматни бошқарган Лини ҳам афв этди.
Жанубий Кореянинг амалдаги президенти Юн Сок Ёл Вазирлар маҳкамаси йиғилишида маҳбусларнинг афв этилиши мамлакатни бирлаштиришга хизмат қилишига умид билдирди.
Ҳукмрон партия депутатлари президент қарори ва миллий бирдамлик ғоясини олқишлаган бўлса, мухолифатдагилар бу ҳаракат коррупцион кучларни жонлантиришини айтиб, танқид қилди.
Ли 2018 йилда Жанубий Кореянинг энг йирик конгломерати Samsung Electronics компаниясидан пора олганликда айбдор деб топилди. 2022 йил июн ойида соғлиғи ёмонлашгани сабабли қамоқдан вақтинча озод қилинди. Ҳозир у 81 ёшда.
Ли Жанубий Кореянинг афв этилган тўртинчи собиқ президентидир. Ундан олдин 1997 йилда Чо Ду Хван ва Ро Дэ У, 2021 йилда Пак Кин Хэ афв этилган эди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026