Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Эрон дронларига қарши тура оладиган аппарат устида ишламоқда
Улар Россия томонидан қўлланадиган Эрон дронларига қарши тура олади.
Украиналик мутахассислар маҳаллий дронни яратмоқда. Улар Россия босқинчилари томонидан Украинадаги урушда фойдаланилаётган Эроннинг «Шоҳид» камикадзе дронларига қарши тура олади.
Бу ҳақда ABC News нашрига Украина рақамли трансформация вазири Михаил Фёдоров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, яқин ойларда дронлар билан боғлиқ вазият ўзгаради.
«Феврал-март ойларида дронлар билан боғлиқ вазият кескин ўзгаради, деб айтишим мумкин», деди Фёдоров.
Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Украина дрони уруш олиб бориш учун мўлжалланган технологиялар ривожи йўлидаги навбатдаги қадам бўлади. Бу дрон бошқа учувчисиз аппаратларга қарши тура олади, ҳатто уларни уриб туширади.
Россия шу йилнинг ёзидан бошлаб Эроннинг «Шоҳид» дронларидан Украинага зарба бериш мақсадида фойдаланмоқда. Ушбу дронлар «Геран-2» номи билан урушда қўлланмоқда. Эрон Россияга дрон етказиб бераётганини мунтазам равишда инкор қилиб келади.
Мавзуга оид
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
00:49 / 14.06.2026
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026