Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирликлар қисқарди, энди 2023 йилги бюджет қайта тақсимланадими?
Президентнинг фармони билан кейинги йил 1 январдан вазирликлар сони қисқартириладиган бўлди. Аммо 27 декабр куни Сенатнинг 36-ялпи мажлисида давлат бюджети тўғрисидаги қонун маъқулланганди. Хўш, бюджет тўғрисида қонун қайта кўриб чиқиладими? АОКАда ўтган анжуманда молия вазири ўринбосари шу саволга жавоб берди.
Вазир ўринбосари Жамшид Абруевнинг таъкидлашича, қисқартирилган ва қўшиб юборилган вазирлик, идораларнинг вазифалари аниқ бўлган, давлат бюджети тўғрисидаги қонун қайта кўриб чиқилади.
«3 кундан кейин январ ойи бошланади. Одамларга ойлик бериш керак, дори, озиқ-овқат, умуман ҳар хил харажатлари бор. Бу ишлар Сенатгача маъқулланган қонун асосида амалга оширилаверади. Лекин вазирликлар таркиби, номи ўзгариши Бюджет кодексида ҳам кўзда тутилган. Бу бўйича қонунга белгиланган тартибда ўзгартириш киритилади.
Қонун қабул қилинганидан кейин ҳар бир вазирликнинг тузилмалари қабул қилинади. Вазирликда неча киши бўлади, уларга қандай вазифалар юклатилади – шундан келиб чиққан ҳолда уларнинг бюджети қайта ҳисобланади», деди Абруев.
Унинг қўшимча қилишича, кейинчалик қонун билан тасдиқланган бюджет ва оптималлашгани аниқ бўлгач, ортиб қолган маблағ ижтимоий ҳимояга йўналтирилади. Бу ҳақда молия вазири Темур Ишметов ҳам гапирганди. Жамшид Абруевга кўра, бу бўйича тайёрланган ҳужжатлар Олий Мажлисга киритилади, ўрнатилган тартибда унга ўзгартириш киритилгач, маблағлар белгиланган тартибда сарфланади.
Мавзуга оид
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
21:00 / 11.01.2026
«Менинг мактабим» лойиҳасида овоз бериш босқичи бошланди
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
14:47 / 30.12.2025