Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 10:54 / 29.12.2022
9273
2 дақиқада ўқилади
Ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотумини тақдим этиш институти жорий этилади
Фото: Shutterstock
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарининг маҳаллий вакиллик органи олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотумини тақдим этиш институтини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Бунда:
- халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари умумий сонининг камида 1/5 қисми ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш таклифи билан чиқиш ҳуқуқига эга бўлиши;
- ишончсизлик вотумини қабул қилиш учун қуйидаги 5 та асосларни белгилаш:
- ҳудудни ривожлантириш бўйича дастурдаги тадбирларнинг камида 1/3 қисми бажарилмаганлиги;
- халқ депутатлари Кенгашларининг қонуний талаблари 2 мартадан ортиқ бажарилмаганлиги;
- ҳоким томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари бузилганлиги;
- ҳокимнинг бошқа ҳақ тўланадиган лавозим ва касбларни эгаллашдаги чекловларга риоя қилмаганлиги;
- ҳоким ёки унинг ўринбосарлари томонидан давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлиги, бюджет маблағларини сарфлашда қонунчилик талаблари жуда кўп миқдорда бузилганлиги;
- ишончсизлик вотуми халқ депутатлари Кенгашлари томонидан 10 кун муддат ичида кўриб чиқилиши ва депутатлар умумий сонининг камида ярмидан кўпи овоз берганда вотум қабул қилинган ҳисобланиши;
- қабул қилинган ишончсизлик вотумига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимини лавозимидан озод этиш Ўзбекистон президенти томонидан, туман ва шаҳар ҳокимларини эса юқори турувчи ҳоким томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
18:31 / 26.01.2026
Ҳокимлар январ ойида 400 га яқин қарорни асоссиз яширгани маълум бўлди
19:21 / 01.01.2026