Ўзбекистон | 09:59 / 30.12.2022
36871
1 дақиқада ўқилади

Нодир Жонузоқ президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

Нодиржон Холбўтаев (Нодир Жонузоқ) Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Нодир Жонузоқ

"Давлат бошқаруви" каналида эълон қилинган хабарда айтилишича, у бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан кетган.

Шоир Нодир Жонузоқ 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Кўп йиллар «Ёшлик» журналига бош муҳаррирлик қилган. 

У 2018 йил апрелида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари бўлган, 2019 йил декабрида уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Нодир Жонузоқ шу йилнинг апрель ойи ўрталарида Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид