Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури тасдиқланди
Фото: Shutterstock
Президентнинг “Ўзбекистоннинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2023-2025 йиллар учун қуйидагилар тасдиқланди:
- Марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларни ўзлаштиришнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари;
- тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестиция ва кредитларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларида амалга оширилаётган ишлар бўйича ойлик мониторинг ўрнатилиши ва уларнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлайди.
Дастур ижроси натижалари, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича комплекс тармоқ жадвалларининг бажарилиши ҳар ойда Президент Администрациясига киритиб борилади.
Шунингдек, 2023 йил учун қуйидагилар тасдиқланди:
- инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур;
- ишга тушириладиган йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларининг манзилли рўйхати;
- стратегик инвестиция лойиҳалари рўйхати;
- Ўзбекистон номидан ёки Ўзбекистон кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
- тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ва бошқалар.
Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари - лойиҳалар ташаббускорларига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 20 январга қадар ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича уларни амалга оширишнинг ойлар кесимидаги комплекс тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Давлат ташқи қарзи жалб қилиниши режалаштирилаётган янги инвестиция лойиҳаларининг концепциялари ишлаб чиқилиб, 2023 йил 5 февралга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритилиши лозим.
Мавзуга оид
15:20 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар: ТОП-10 давлат рўйхати
12:08 / 10.12.2025
Ташиш ва сақлаш соҳасига инвестиция оқими барқарор ўсмоқда
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
11:42 / 01.12.2025