Жаҳон | 20:19 / 31.12.2022
33800
2 дақиқада ўқилади

Украинада «Вагнер» лагеридан ўзбекистонлик маҳбуслар қочди

Улар қуролланган ва Ростов вилоятига қочиб ўтган бўлиши мумкин.

Фото: donday.ru

Украинанинг Россия томонидан аннексия қилинган Луганск вилоятидаги «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясига тегишли ўқув-тайёрлов лагеридан 6 нафар маҳбус қочиб кетди.

Эркаклар қуролланган бўлиб, улар Россиянинг Ростов вилоятига қочиб ўтган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Улар орасида Ўзбекистоннинг уч нафар, Россия, Беларус ва Қирғизистоннинг бир нафар фуқароси бор. Уларнинг исмлари ва бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Қайд этилишича, маҳбуслар 21-22 декабр кунлари лагердан қочиб кетишган. Ростов вилоятида қочқинларни излаб топиш ва қўлга олиш тадбири ўтказилмоқда.

«Вагнер» ХҲК ўқув-тайёрлов маркази Луганск вилоятининг Краснодонский туманида жойлашган.

«Вагнер» ХҲК шу йилнинг ёзидан бошлаб, Россия қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган маҳбусларни, жумладан хорижликларни ҳам Украинадаги урушда қатнашиш учун ёлламоқда. Уларга камида 6 ой давомида урушда иштирок этгандан сўнг, озодликка чиқариш ваъда қилинмоқда.

Хабарга кўра, «Вагнер» ХҲК Россиянинг Курск ва Белгород вилоятларида ҳам ўқув-тайёргарлик лагерларини ташкил қилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид