Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Херсон области: босиб олинган ва озод этилган ҳудудлар. Уруш суратлари
Урушнинг 310-куни. Асосий маълумотлар:
- Россия Тергов қўмитаси эгаллаб олинган Мариуполда уч мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари жасадлари топилганини маълум қилди. Россиялик терговчилар бунинг учун масъулиятни Украина ҳарбий қўмондонлигига юклаган.
- «Роскомнадзор» одамларнинг уруш бошлангандан кейинги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Очевидцы» сайтини блоклади.
- Россия томонидан аннексия қилинган «ДХР» ва «ЛХР»да янги конституциялар қабул қилинди.
- Украинанинг учта области ва Киев шаҳрида дронлар ҳужуми қайтарилгани хабар қилинди.
- Брянск области губернатори украиналик ҳарбийлар Кистёр қишлоғини ўққа тутганини хабар қилди.
Херсон областининг Украина кучлари томонидан озод этилган қисмидаги жанглар оқибатлари
Урушнинг илк кунларидаёқ Херсон областининг деярли бутун қисми Россия истилоси остига ўтганди. Октябр ойи бошида РФ ушбу ҳудудни (шунингдек Запорижжя области ва «ДХР» ҳамда «ЛХР»ни ҳам) расман аннексия қилганди — аммо ноябр ойи ўрталарига келиб Россия армияси Украина қуролли кучлари босими остида чекина бошлади, жумладан Херсон ташлаб чиқилди. Қарши ҳужумда иштирок этган полковник Вадим Сухаревскийнинг маълум қилишича, қолдирилган ҳудуд миналаштирилган: айрим жойларда миналар ҳар бир метр масофага жойлаштирилган. Украина армияси учун бу март ойи охиридан буён қозонилган энг жиддий муваффақият бўлди, ўшанда Россия қўшинлари мамлакат шимолидан — Киев, Суми ва Черниҳив областларидан кетганди. Херсон Украинанинг бошқа шаҳарлари каби Россия томонидан мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областида фронт чизиғидаги украин ҳарбийлари
Украина қўшини Бахмутни ўз назоратида сақлаб қолмоқда, шунингдек Донецк областининг бошқа аҳоли яшаш манзилларида душман ҳужумларини қайтармоқда. Бахмут стратегик аҳамиятга эга — бу муҳим транспорт тугуни ва украинларнинг мустаҳкамланган истеҳкоми саналади, бу шаҳар Россия армиясининг Краматорск, Словянск, Северск ва Торецк томон юришини тўсиб турибди.
Pierre Crom / Getty Images
Pierre Crom / Getty Images
Pierre Crom / Getty Images
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги ҳарбий ҳоспитал
Украина қуролли кучлари ҳам, Россия қўшини ҳам Бахмут атрофида катта йўқотишларга учрамоқда — икки томон ҳам шаҳар учун жангларга «Бахмут гўштқиймалагичи» дея ном берган.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Херсон областининг истило остидаги ҳудуди ўққа тутилиши оқибатлари
Херсон областининг босиб олинган қисмидаги шаҳарлар мунтазам равишда ўққа тутилади. Россия бу ҳужумларда Украина қуролли кучларини, Украина эса — Россия армиясини айблайди.
Андрей Рубцов / ТАСС
Андрей Рубцов / ТАСС
Мавзуга оид
22:27 / 15.12.2025
Украина ҳарбийлари Россия сувости кемаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди
21:27 / 15.12.2025
Тинчлик музокаралари: Украина Донбассдан қўшинларини олиб чиқишга рози эмас
16:31 / 15.12.2025
Украина номидан Россияга кўрсатилаётган босим давом этади – MI6
09:33 / 15.12.2025