Жаҳон | 22:11 / 02.01.2023
60659
1 дақиқада ўқилади

Санкт-Петербургда бир кечада икки минг мигрант қўлга олинди 

Россия Ички ишлар вазирлиги янги йил арафасида Санкт-Петербург марказида икки минг мигрант қўлга олинганини маълум қилди. 

Фото: Фонтанка.ру

Янги йил арафасида Санкт-Петербург марказида 2 мингга яқин мигрант қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақа бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди. 

«Яқин хориж мамлакатларининг 2 минг фуқароси ушланиб, полиция идораларига олиб борилди. Ўтказилган текширувлар натижасида миграция қонунчилигини бузган кўплаб ҳолатлар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди», дейилади хабарда. 

Департаментнинг қўшимча қилишича, мигрантларнинг қўлга олиниши шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирларнинг фақат бир қисмидир. 

Аввалроқ, ИИВ расмий вакили Ирина Волк Россияда янги йил байрами ҳодисаларсиз ўтганини, полиция хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлагани, тадбирларда 1,6 миллиондан ортиқ киши иштирок этгани, навбатчиликни 66 минг ходим бажарганини маълум қилган эди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид