Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ элчиси билан музокаралар ўтказди
2023 йил 4 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Америка Қўшма Штатларининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хэникни қабул қилди.
Сўнгги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлиги сиёсат ва хавфсизлик, савдо-иқтисодиёт, инсонпарварлик, маданий-гуманитар соҳаларда фаол ривожланиб бораётгани таъкидланди. Икки мамлакат парламентлари ўртасида ҳам қизғин мулоқот йўлга қўйилган.
Томонлар 2022 йил декабрь ойида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга тайёрлиги қайд этилди.
Икки томонлама даражада ва «C5+1» мулоқоти доирасида режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
17:30 / 29.09.2024
“Икки стандартлилик бўлмаслиги керак” – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТда нутқ сўзлади
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
14:58 / 28.09.2024