Спорт | 18:22 / 04.01.2023
27724
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқаро бокс ассоциацияси рейтингида 2-ўринни эгаллади

Биринчи ўринда Қозоғистон миллий жамоаси.

Фото: AP

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 17 та вазн тоифаси бўйича миллий жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон бокс миллий жамоаси 37600 очко билан 2-ўринда қайд этилди.

Рейтингда 48100 очко билан Қозоғистон миллий жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Учинчи ўринда 36300 очко билан Ҳиндистон миллий жамоаси қайд этилган.

Топ-10 IBA миллий жамоалар рейтинги:

  1. Қозоғистон (48100 очко)
  2. Ўзбекистон (37600)
  3. Ҳиндистон (36300)
  4. АҚШ (34950)
  5. Туркия (31650)
  6. Мексика (31450)
  7. Бразилия (30050)
  8. Жазоир (28100)
  9. Куба (27900)
  10. Ирландия (24750)
Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид