Ўзбекистон | 08:15 / 04.01.2023
9103
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда халқаро авиация форуми ўтказилади

Фото: Kun.uz

“Самарқанд вилояти туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистон туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

“Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампанияси йўлга қўйилади. 2026 йил 1 январгача тадбиркорлар:

  • 4 юлдузли ва ундан юқори тоифагали меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
  • Самарқанд туристик марказида қурилиш учун “вақтинча олиб кириш” божхона режимига олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

2023 йилнинг 1-чорагида Самарқанд шаҳрида “Aviation & Logistics Forum” II халқаро авиация форуми ўтказилади.

Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади.

2023 йил 1 сентябргача шаҳарлараро ва халқаро автобус қатновлари ахборот технологиялари орқали йўлга қўйилади. Мазкур тизимда: чипталарни “Uzbus” платформасида харид қилиш тартиби; автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ягона платформа яратилади.

2023 йил 1 февралгача Аэропортда туризм ахборот маркази ташкил қилинади. 

БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблея навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид