Ўзбекистон | 14:21 / 04.01.2023
7137
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг қатор маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган бир неча маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Фото: Shutterstock

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино мавзеси, Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида носозлик юзага келган.

Шу боис, 2023 йил 5 январь соат 10:00 дан 19:00 га қадар Шайхонтоҳур туманининг бир неча маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.

  • Белтепа кўчасидаги 23 та кўп қаватли уй;
  • Ибн Сино мавзесидаги 13 та кўп қаватли уй;
  • Жарариқ мавзесидаги 21 та кўп қаватли уй;
  • Мингтепа кўчасидаги 4 та кўп қаватли уй;
  • Янги Жарариқ маҳалласидаги 900 та хонадон;
  • Оқибат кўчасидаги 150 та хонадон;
  • Уйғун кўчасидаги 150 та хонадон;
  • Ипакчилик маҳалласидаги 140 та хонадон.

Шунингдек, 8 та новвойхона, 14 та овқатланиш шохобчаси, 8 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда 4 та МТТ да ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

3-Иссиқлик марказида газ босими меъёридан паст бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид