Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага Bradley пиёда жанговар машиналарини бериши мумкин
АҚШдан пиёда жанговар машиналари ва Париж ваъда қилган зирҳли машиналар топширилиши Киев иттифоқчилардан оладиган биринчи Ғарб намунасидаги «енгил танклар» бўлиши мумкин.
Қўшма Штатлар Киевга Bradley пиёда жанговар машиналарини (ПЖМ) етказиб бериши мумкин. Вашингтон ҳақиқатан ҳам шундай имкониятни кўриб чиқмоқда, деди АҚШ президенти Жо Байден 5 январь, пайшанба куни журналистларнинг тегишли саволига жавоб берар экан. У ҳеч қандай қўшимча маълумот бермади.
«Bradley қуруқликдаги жанговар қобилиятни сезиларли даражада оширади, чунки у моҳиятан енгил танк», деди Оқ уйнинг мудофаа бюджети бўйича собиқ таҳлилчиси Марк Канчиан Bloomberg’га. Унинг сўзларига кўра, АҚШда кўплаб Bradley ПЖМ мавжуд ва уларнинг баъзилари модернизацияга муҳтож бўлса-да, захиралари етарлича даражада.
Аскарларни олдинги чизиққа ташиш учун мўлжалланган Bradley ПЖМ 25 мм тўп, 7,62 мм пулемёт ва танкка қарши бошқариладиган ракеталар (ТҚБР) билан жиҳозланган. Ушбу зирҳли машиналар АҚШ армияси томонидан 1980-йиллардан бери қўшинлар учун асосий транспорт воситаси сифатида фойдаланилади, деб таъкидлайди Reuters.
Bloomberg манбалари биринчи марта 2022 йил декабрида Киевга Bradley пиёда жанговар машиналари етказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Франция, ўз навбатида, Украинага AMX-10 RC зирҳли транспорт воситаларини етказиб беради, улар худди Американинг Bradley пиёда жанговар машиналари каби «енгил танклар» деб аталади. Франция президенти Эммануэл Макрон эълон қилган бу маълумотни Twitter микроблогида Украина давлати раҳбари Володимир Зеленский тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, бу билан Париж «Украинага Европанинг мудофаа ёрдамини янги босқичга олиб чиқади».
Елисей саройининг таъкидлашича, AMX-10 RC самолётининг Киевга жўнатилиши Ғарбда ишлаб чиқарилган танкларни Украина армиясига етказиб беришнинг биринчи жараёни бўлади. «Президент Макронга бу етакчилик учун миннатдорчилик билдираман. Биз кўпроқ зирҳли техника, жумладан, Францияда ишлаб чиқарилган ғилдиракли танкларни оламиз. Бу барча ҳамкорларимизга аниқ сигнал беради: Ғарб типидаги танклар Украинага ҳозиргача етказиб берилмаганига ҳеч қандай мантиқий сабаб йўқ» деди Зеленский кечки видеомурожаатида.
У бундай таъминотни 2023 йилда ғалабага эришиш учун «асосий имконият» деб атади.
Мавзуга оид
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026
Украина Қримни материк билан боғловчи кўприклардан бирини вайрон қилди
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026